Sotsiologiyaning strukturasi. Jamiyat yaxlit tizim sifatida. Sotsial guruhlar va sotsial institutlar.
Reja
Социология структураси
Социология фани таркибий тузилиши уч қисмга ажратиб ўрганилади
Бевосита эмпирик социологик тадқиқотлар.
Умумсоциологик назарияларни бевосита тадқиқ этишга мўлжалланган йўналиш.
Махсус (хусусий) социологик назариялар асосига қурулувчи тадқиқот йўналиши.
Жамият
Этник структура – уруғ, қабила, элат, миллат
Синфий структура
Димографик структура
Касб бўйича дифференциаллашув
Жамиятнинг социал структурасини
қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
Жамиятнинг этник структурасига уруғ, кабила, элат, миллат киради.
Жамиятнинг синфий структураси
Синфларнинг шаклланишида этник омил эмас, балки иқтисодий омил асосий роль ўйнади. Меҳнат қуролларининг такомиллашуви ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишга олиб келди, ортиқча маҳсулотни қабила бошлиқлари ва саркардалар ўзлаштириб бошлади, хусусий мулк пайдо бўлди, мулкий тенгсизлик пайдо бўлиб синфлар шакланади.
Синфлар ишлабчиқариш мулк, тақсимот ва истеъмол муносабатларига қараб аҳолининг йирик ижтимоий гурухларга бўлинашидан ҳосил бўлди. (қуллар ва қулдорлар, феодал ва крепостнойлар, буржуазия ва пролетариат).
Жамиятнинг демографик структураси
Демографик структура аҳолининг табақалар, тоифалар. Қатламлар турли социал гуруҳларини ўз ичига олади.
Аҳолини мулк ва даромадига қараб бой, ўртаҳол ва каибағал табақаларга бўлиши мумкин. Масалан, АҚШ да бойлар 10% , ўртаҳол 80% ва камбағаллар 10% ни ташкил қилади. россияда – 10%; 45%; 45% Ўзбекистон бўйича статистик маълумотлар йўқ. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики айнан ўрта табақа жамият тараққиётини белгилаб беради.
Тоифалар деганда табақалар ичидаги бўлиниш тушунилади. Масалан бойлар табақасида қарол, герцог, граф, барон, рицар (ўрта асрларда). Замонавий бойлар ичида миллиардерлар, миллионерлар, мултимиллионерлар бор.
Аҳолини турли белгиларига қараб қатламларга бўлиш мумкин. Масалан, ёшига қараб болалар, ўсмирлар, ёшлар, ўрта ёшдагилар кексалар. Жинсига қараб эркаклар ва аёллар. Шунингдек даромади ва жамиятдаги мавқеига қараб ҳам аҳолини қатламларга бўлиш мумкин: мўлкдорлар, ўрта қатлам, кам таъминланган аҳоли қатлами. Жамиятда яна маргинал гуруҳлар ҳам бор. Маргинал сўзи 1972 йилда Француз матбуотида пайдо бўлиб мавжуд жамиятни инкор қилиш ёки жамият уларни бегоналаштирган гуруҳларни таърифлаш учун ишлатилади. Дастлаб маргиналлар деб кўчиб келган ва янги ижтимоий ва маданий муҳитга мослаша олмаган мигрантларга айтилган, сўнг барча гуруҳларга нисбатан ишлатилган. Маргинал диний гуруҳлар, сиёсий партиялар ҳам бўлиши мумкин.
Аҳолининг люмпенлар қатламига наркоманлар, алкоголиклар, фоҳишалар, қиморбозлар, бомжлар, ўғрилар ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |