Сотувчи“деб юритилади ) бир томондан ва
Download 84.75 Kb.
|
Янги олди-сотди шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.ШAРТНОМA МAЗМУНИ 1.1. ”Сотувчи” “Буюртмачи” нинг талабномаси асосида хорижий тилларни ўрганиш бўйича методик қўлланма яни “Royal Academy
- 2.ШAРТНОМA НAРХИ ВA ТЎЛОВ ТAРТИБИ 2.1. Шартноманинг умумий қиймати 599 000 (Беш юз тўқсон тўққиз минг)
- “Royal Academy
- “Сотувчи”
- 4.ТОМОНЛAРНИНГ ЖAВОБГAРЛИГИ ВA НИЗОЛAРНИ ХAЛ ҚИЛИШ ТAРТИБИ
- 8.ТAРAФЛAРНИНГ МAНЗИЛИ ВA БAНК РЕКВИЗИТЛAРИ “ Сотувчи” “Буюртмачи” “Собиров Муслимжон Ойбек ўғли” ЯТТ Манзил
- Электрон манзил
ШАРТНОМА Тошкент шахри “____”______________2022 йил Низом асосида харакат қилувчи Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказган санаси ва рақами 01.08.2022 / 1743773 ва корхона рахбари Собиров Муслимжон Ойбек ўғли (кейинчалик матнда“Сотувчи“деб юритилади ) бир томондан ва (кейинчалик матнда “Буюртмачи” деб юритилади) фуқаролик паспорти асосида харакат қилувчи __________________________________________ Иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидаги мазмунда туздилар: 1.ШAРТНОМA МAЗМУНИ 1.1. ”Сотувчи” “Буюртмачи” нинг талабномаси асосида хорижий тилларни ўрганиш бўйича методик қўлланма яни “Royal Academy” жамланмасини етказиб бериш, “Буюртмачи” эса етказиб берилган махсулотни қабул қилиб олиш ва унинг хақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. 2.ШAРТНОМA НAРХИ ВA ТЎЛОВ ТAРТИБИ 2.1. Шартноманинг умумий қиймати 599 000 (Беш юз тўқсон тўққиз минг) сўмни ташкил қилади. 2.2.“Буюртмачи” шартномада кўрсатилган суммани 100% олдиндан тўлов тартиби асосида тўлайди. 2.3. “Сотувчи” “Буюртмачи” томонидан махсулот нархи тўлангандан кейин, 3 (уч) иш кун ичида хорижий тилларни ўрганиш бўйича методик қўлланма “Royal Academy” жамланмасини топширади. 3.ТОМОНЛAРНИНГ ЖAВОБГAРЛИГИ 3.1. “Сотувчи” нинг мазкур шартнома асосида етказиб берган махсулотларни ўз муаллифлик махсулотлари хисобланади. 3.2. “Сотувчи” махсулотни етказиб бергандан сўнг “Буюртмачи” қуйидаги шартларни бажариши шарт. а) Хар хафта ZOOM & Google Meet & EDU платформасида ўтказиладиган дарсларга қатнашиш (3 маротаба қатнашмаслик натижани ёмонлашишга олиб келади). б) Хар куни энг камида 1 соат тил ўрганиш бўйича инновацион курсларни ўташ. в) Мавжуд курсларни ўрганишда қийинчиликлар бўлса “Сотувчини” огохлантириш. г) Махсулотни кўчириб олмаслик ёки махсулотни тарқатиб юбормаслик ва махсулотга жиддий шикаст етказмаслик. 3.3. Ушбу шартлар бажарилган тақдирда хам тил ўргана олмаса “Буюртмачи”га пул тўлиқ қайтарилади. 3.4. “Буюртмачи” ушбу махсулотлардан фойдаланишда амалдаги қонунчилик асосида муаллифлик хуқуқи махсулотларидан фойдаланиш шартларига қатъиян риоя қилиш мажбурятини олади. Булар: а) “Royal Academy” махсулотларини муаллифнинг ёзма розилигисиз кўчириб олмаслик; б) Бошқа сотувчининг фойдасига кўчириб олмаслик; в) Бизнинг махсулотларимиздан хеч қандай молиявий мақсадларга фойдаланмаслик ёки сотмаслик ва қайта сотмаслик; г) Муаллифнинг розилигисиз махсулотларимизни қайта ишламаслик ва кўчириб қайта тайёрламаслик; д) Махсулотларимизнинг савдо белгиси, логотипи ва бошқа муаллифлик интелектуал мулкларимиздан “Сотувчи” тадбиркорнингнинг ёзма рухсатларсиз фойдаланмаслик; 3.5. Шартномалар келтирилган махсулотларимизнинг муаллифлик хуқуқи Азимжонов Шохрухбек Собиржон ўғлига тегишли. Ушбу шартнома шартлари бузилганда, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни, 5-боб. Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқларни химоя қилиш, Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисидаги қонун хужатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 4.ТОМОНЛAРНИНГ ЖAВОБГAРЛИГИ ВA НИЗОЛAРНИ ХAЛ ҚИЛИШ ТAРТИБИ 4.1. Томонларнинг ушбу шартномани қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун мулкий жавобгардирлар. 4.2.Томонларнинг мулкий жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси “Хўжаликpp юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик Кодекси қоидалари билан белгиланади. 4.3.Шартнома юзасидан келиб чиқадиган барча низолар томонлар ўртасида ўзаро келишилган холда хал етилади. 4.4. Хал қилинмаган низолар тегишли тартибда таалуқлилик асосида ваколатли судда кўриб чиқилади. 5.ШAРТНОМA МУДДAТИ 5.1. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтда кучга киради ва тарафларнинг шартномага асосан ўз зиммаларига олган мажбурятларини тўлиқ бажаргунча амал қилади. 5.2. Шартноманинг амал қилиш муддати “____” _______________ 2022 йил. 6.УМУМИЙ ХОЛAТЛAР 6.1. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма тартибда амалга оширилади ва томонлар имзолаб мухрлангандан сўнг асосий шартноманинг ажралмас қисми хисобланади. 6.2. Ушбу шартнома томонларнинг кўзда тутилмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади. 6.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бир хил юридик кучга ега деб хисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади. 8.ТAРAФЛAРНИНГ МAНЗИЛИ ВA БAНК РЕКВИЗИТЛAРИ “Сотувчи” “Буюртмачи” “Собиров Муслимжон Ойбек ўғли” ЯТТ Манзил: Тошкент шаҳар,Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 77/93 Электрон манзил: royalacademyuz@gmail.com Тел: +998 55 508 45 15 Директор: Собиров М.О _________ ____________________ ________ Download 84.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling