Ўспиринлик даврида хавотирланиш холатларини бартараф этиш
- машғулот. “Токчадан сакраш” машғулоти
Download 33.34 Kb.
|
Хавотирланишни коррексия қилиш тренинглар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-машғулот “Бил” ўйини.
- 6-машғулот “Жамоа эртаги” машғулоти.
- 7-машғулот “Чалкаш” машғулоти.
- 8-машғулот. “Суҳбат” машқи.
4- машғулот. “Токчадан сакраш” машғулоти.
Сакровчидан ташқари жуфт бўлиб “йўлак” ҳосил қилинади. “Йўлак” ўртасида қўллар орқали бирлаштирилган натижада квадрат хосил бўлган “Йўлак” токчаси ёки баланд стол олдида туради. “Йўлак” ўртасига энг кучли жуфтликни қўйиш лозим. Токчада ойнага қараб “йўлак”ка орқасини қилиб сакровчи туради. У “йўлак” орқаси билан урилиши керак. Гуруҳ уни қўллари билан тутиб олишади. Гуруҳнинг барча аъзолари токчадан бирма-бир тушишлари мумкин. Бу ўйин гуруҳлар бирлигини ва ишонч даражаси тўғрисида қўшимча материал беради. 5-машғулот “Бил” ўйини. Топувчидан ташқари гуруҳнинг барча аъзолари доира бўлиб стул ёки креслодан ўтиришади. Топувчи кўзи боғлиқ ҳолда доира ичига киради. У ўтирганларни қўли билан ушлаб кўриш умкин эмас. Столда ўтирган одам “бил” дейди. Иложи борича ўзининг овозидан бошқачароқ овозда бўлиши керак. Улар топувчи киши уни топса, у ҳолда топувчи унинг ўрнига ўтиради. 6-машғулот “Жамоа эртаги” машғулоти. Бу машқнинг икки варианти мавжуд. 1-вариант. Биринчи сўзловчи бир сўзни айтади, иккинчиси шу сўзни қайтариб, шу сўзнинг мазмунига мос келадиган ўзининг сўзини қўшади учинчиси бошдаги иккита сўзни айтиб ўзиникини қўшади ва шу тариқа давом этади. Бунда боғланган эртак вужудга келиши керак. 2-вариант. Биринчи одам гап айтади, иккинчи одам эртакнинг иккинчи гапини айтади. Биринчи айтган одамнинг гапини қайтармайди яъни эртакдаги гаплар навбатма навбат айтилади. Бу ўйинда иштирокчиларни келишмовчиликлари ва кўникмалари ҳақида қўшимча маълумот олиш мумкин. 7-машғулот “Чалкаш” машғулоти. Бошловчи танланади. У хонадан чиқиб кетадию қолган ўйинчилар бир-бирларининг қўлларидан ушлаб айлана хосил қилишади. Қўлларини қўйиб юбормай улар чалкашишади. Чалкаш хосил бўлганда бошловчи хонага киради ва уларнинг қўллари қўйиб юборилмаган ҳолда бу чалкашдан бўшатади. 8-машғулот. “Суҳбат” машқи. Гуруҳ учга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда ўйинчи вазифаси қўйидагича бўлади: биринчи ўйинчи соқов ва кар ролини ўйнайди. У ҳеч нарсани эшитмайди ва гапира олмайди лекин у кўра олади ва шунингдек пантомимикадан фойдаланади. Иккинчи ўйинчи кар ва шол ролини ўйнайди. У гапра олади ва кўра олади. Учинчи ўйинчи кўр ва соқов ролини ўйнайди у фақатгина эшитиш ва кўрсата олиш қобилиятига эга. Ҳар уч гуруҳда топшириқ бўлади. Тошкентдаги учрашув ҳақида келишиш, туғилган кунни нишонловчига совға олиш ёки деворни қайси рангга бўяш ҳақида келишиш керак бўлади. Ролни бажаришга янгилик киритиш учун кўз боғлаш учун боғич, ҳасса инвалидлиги ҳақида нишон ва шу кабилардан фойдаланиш мумкин. Ўйин давомида кулгили ҳолатлар вужудга келиши мумкин. Ўйинчиларга бир бирини тушунишга ёрдам беради. Download 33.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling