Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan
ЯНГИ КИТОБ: “АЛЖАБРНИНГ ТУҒИЛИШИ”
Download 77.97 Kb.
|
3-хафта ахборот
ЯНГИ КИТОБ: “АЛЖАБРНИНГ ТУҒИЛИШИ”
“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан тарихчи-ёзувчи Миркарим Осимнинг “Алжабрнинг туғилиши” номли китоби чоп этилди. Тўпламга адибнинг Муҳаммад ал-Хоразмий ҳаёт йўли ҳақидаги афсона ва ривоятларга асосланиб ёзилган “Алжабрнинг туғилиши” ва Бухоро хони Абдуллахон даврида жамиятда ҳукм сурган сиёсий тузум, адабий ва илмий фаолият акс этган “Карвон қўнғироғи” қиссаси киритилган. Ушбу китоб ўсиб келаётган ёш авлодга аждодларимиз ҳақида атрофлича маълумот олишда ёрдам беради. ПРЕЗИДЕНТ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ЭЛЧИЛАРИДАН ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Япония ҳамда Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Аҳмад Ҳолид Элмий, Сантош Жа, Тимоти Торлот, Ёшинори Фужияма ва Изабель Сервоз-Галлуччидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари элчиларни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилади. Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб қолган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси изчил амалга оширилмоқда, унга мувофиқ жорий йил юртимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинган. “E-UNIVERSITET” - ОТМ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА ЯНГИ қадамЎзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов раислигида 2019 йил 21 сентябрь куни Тошкент давлат педагогика университетида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур университетда жорий этилган таълим, илмий ва маъмурий фаолият жараёнларини бошқаришни автоматлаштиришга қаратилган «E-univesitet» ахборот тизими ва «E-minbar» дастурий платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот давомида Тошкент давлат педагогика университетида таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишларга асосий эътибор қаратилди. Жумладан: - университетнинг таълим, илмий ва маъмурий фаолияти жараёнларини бошқаришни автоматлаштиришга қаратилган “E-universitet”” ахборот тизимининг 15 та компонентдан иборат таркибий тузилмаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда “E-universitet” ахборот тизимининг бошланғич 8 та компоненти дастурий платформа кўринишида таълим жараёнига жорий қилинди; - талабалар ва профессор-ўқитувчиларни идентификация қилиш тизими (FingerPrint технологияси асосида) орқали кириш-чиқишини назорат қилиш электрон тизими Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида татбиқ этилган ахборот тизимлари (Е-минбар) тажрибасини ўрганиш асосида жорий этилди; - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида татбиқ этилган ахборот тизимларидан Е-минбар тажрибасини ўрганиш ҳамда университетда айни вақтга қадар жорий қилинаётган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш натижасида Smart-аудитория фаолияти йўлга қўйилди. Download 77.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling