Спорт машғулотининг назарий асослари


Спорт мусобақаларининг асосий турлари ва спортчини тайёрлаш вазифаларини ҳал этишга йўналтирилганлиги


Download 1.76 Mb.
bet9/89
Sana21.04.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1370386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89
Bog'liq
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005

Спорт мусобақаларининг асосий турлари ва спортчини тайёрлаш вазифаларини ҳал этишга йўналтирилганлиги

Тайёрлов

Назорат

Жамлаш

Саралаш

Асосий, бош,
кульминация

Номлари

Вазифаси

Тайёрлов мусобақалар

-Мусобақа беллашуви шароитларига мослашиш;
-мусобақа беллашуви шароитида энг мақбул техник усулларни ишлаб чиқиш;
-мусобақа беллашувини олиб бориш нинг мақсадга мувофиқ бўлган тактик кўринишларини танлаш;
-мусобақа тажрибасига эга бўлиш;
-кучли рақобат шароитига мослаб руҳий сифатларни такомиллаштириш

Мусобақаларнинг бу тури машқ жараёнида муҳим ўрин тутади

Назорат мусобақалари

-жисмоний, техник, тактик, руҳий тайёргарликнинг барча томонларини баҳолаш асосида тайёргарлик даражасини назорат қилиш;
-спортчи ёки жамоа мусобақа фаолиятининг кучли ва заиф томон ларини аниқлаш;
-тайёргарликни боришига (зарур бўлса) тегишли тузатишлар киритиш



Жамлаш мусоба=алари

-мусобақа фаолиятини андазасини ишлаб чиқиш;
-мусобақа фаолиятининг турли кўриниш ларини синаб кўриш;
Бу айниқса беллашув олиб бориш тайёргарлиги ва тактикаси (усули) турлича бўлган рақиб билан учрашувда фойдаланиладиган якка кураш ва спорт ўйинларига тааллуқли;
-асосий мусобақаларни ўтказиш мўлжалланаётган шароитга имкони борича яқин бўлган ҳолат яратилади.

Саралаш мусобақалари асосий, бош, кульминацион мусобақалар

-асосий мусобақаларда иштирок эттириш учун спортчиларни танлаш.
-ғалабага эришиш ёки юқори ўрин эгаллаш









МУСОБАҚА ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ
(Ўйин тизими)

Ҳар хил спорт турлари бўйича мусобақа амалиётида мусобақа ўтказишнинг қуйидаги усуллари қўлланилади:

а) айланма усул

-бунда хар бир спортчи (жамоа) бошқалари билан бирма-бир учрашиб чиққунга қадар мусобақа давом эттирилади;



б) ўйиндан чиқиш

-бунда спортчи (жамоа) биринчилик
учун курашда бир ёки икки мағлуби-
ятдан кейин (мусобақа шартига бино-
ан) беллашувни давом эттиришдан
маҳрум этилади.

в) оралиқ

-бунда юқоридаги ҳар иккала
усул аралашма холда қўлланилади;




Мусобақа ўтказишнинг у ёки бу
усулини қўллаш ушбу мусобақа
хақидаги низом билан белгиланади.

Мусобақа ўтказишнинг у ёки бу усули мусобақа олдига қўйилган вазифа, мусобақа якунланиши лозим бўлган муддат; спортчилар (жамоалар) сони, уларнинг спорт тайёргарлиги, ўқув ишлаб чиқаришда бандлиги ва худудий жойлашганлиги, қатнаш-чилар беллашувини ўтказиш учун зарур бўлган жойлар (майдон) миқдори ҳамда албатта маблағ билан таъминланишига қараб белгиланади.


Спорт мусобақалари педагогик, спорт, методик ва ижтимоий сиёсий вазифаларни ечишга яқиндан ёрдам беради.



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling