Иккиламчи техника - айрим ҳаракатларни бажариш хусусият-лари.
Масалан: лангар билан юқорига сакрашда уни жойлаштириш хусусиятлари, салтони бажаришда бош холати, силтанишда оёқ қўл ҳолати ва ҳ.к.
Жисмоний машқлар техникасини таҳлил қилишда ҳаракатлар тизими асосларидан ташқари ҳаракат даври ва ҳаракат қисми кабилар белгиланади.
Ҳаракат даврлари жисмоний машқнинг техника асосини ташкил этади, ҳаракат қисмлари эса уни бажаришдаги уриниш динамикасидан иборат бўлади.
Ҳаракатнинг тайёргарлик қисми вазифалари - ҳаракатни бажариш учун уринишни кучайтириш.
Ҳаракатнинг асосий қисми вазифалари - ҳаракатни бажаришда уринишдан юқори даражада фойдаланиш.
Ҳаракатнинг якунловчи қисми вазифалари - ҳаракатни бажариб уринишни тўхтатиш.
Спорт ҳаракатлари техникаси тавсифи. ҳаракат техникасига хос бўлган тўрт хусусиятни кўрсатиш мумкин:
I - Фазовий тавсифлар
Унга қуйидагилар тегишли
|
- тана ва унинг қисмлари ҳолати
- ҳаракат йўналиши
- ҳаракат амплитудаси (ёки
траекторияси) ҳаракат кенглиги.
|
- Тана ва унинг қисмлари ҳолати. Жисмоний машқлар сама-радорлиги кўпинча тана ва унинг қисмлари ҳолати учун тўғри танлашга боғлиқ.
-
Хусусан
|
- мушаклар иши шароити
- ички ъзолар иши шароити
- ҳаракат амплитудаси
- ҳаракат йўналиши
- ҳаракат тезлиги
- ташқи муҳит таъсири
- ҳаракатнинг ифодавийлиги
|
Ҳаракат амплитудасига қуйидагилар боғлиқ:
- кучни жалб этишнинг давомийлиги, шунга кўра тезланиш-ни катталиги,
- мушаклар чўзилиши ва қисқариши тўлалиги,
Ҳаракатнинг ифодавийлиги.
Ҳаракат йўналишига ишга жалб этилган мушаклар таркиби боғлиқ. Бу мушакларни мустаҳкамлаш учун машқлар танлашда муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |