Спорт машғулотининг назарий асослари


Географик пояс ва ҳавони ўзгариши билан машғулотни тузилиши ва мусобақа фаолияти


Download 3.36 Mb.
bet81/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

7.4 Географик пояс ва ҳавони ўзгариши билан машғулотни тузилиши ва мусобақа фаолияти.

Катта мусобақаларга қатнашиш учун спортчи қитъадан-қитъага боради. Шунга нисбатан янги шароитга географик поясда соат вақтининг ўзгариб қолишига организмнинг мослашиши зарур.


Маълумки инсон организми ўзининг кунлик ритмига эга. Биологик фаол моддалар организмининг ички муҳитида кундузги кечки вақтида, кишининг қобилияти ҳар хил жисмоний ва психологик таъсирларига қараб ўзгариб туради. Организмнинг функционал имкониятларининг юқори даражаси соати 10 дан 13 гача, кейин 16-19 гача, кейин озроқ сусайиши қайд қилинган. Ҳаётий функцияларнинг минимал фаоллиги кечаси 2 дан 4 гача белгиланган.
Бир неча соатлик географик поясни кесиб ўтганда кунлик режимни психологик функцияси янги пояс вақти билан келиша олмай қолади.
Биринчи кунлари ўрганилган ритмга кун ва туннинг ўзгаришига тўғри келмайди. Ташфи дисенхроз белгиланади. Кейинчалик вафт кучига фараб организм функциясида файта ташкил топиш - ички дисенхрозга ўтади. Кассел Г.Н (1983) тадқи-қотлари бўйича 7 соатлик фарқи бор поясда фақат 6 кундан кейин-гина организм шу ерга ўзгарган шароитга мослашгани кўринади.
Бунда кўпроқ ҳаракатчан бўлиб психик (олий асаб) фаолияти ва ишчанлик кўрсаткичлари ҳисобланади.
Физиологик ритмлар ва физико - химик жараёнлар, органлар-да оқаётган, тўқима ва субметкалар тизимидаги қон ва машғулот-даги суюқликларни аниқлайдиган кўрсаткичлар анча узоқ вақт ичида олдинги стереотил даражада қолади.
Вақтинча мослашувни учта фазаси мавжуд. 1 - (мослашувни биринчи реакцияси) бир кунга яқин давом этади, бу эса ҳали стресс-синдром анча оғиши, охирги мослашув самарадорлиги йиғилиш даражасида эканлигини кўрсатади. 2 - асосий фаза бир ҳафтагача давом этади. Бу вақт ичида организмда бошланғич қайта қуриш жараёни бошланади, унда бошқарувчанлик тизими ўрнини тўлдирувчи мослашув реакцияси пайдо бўлади. 3 -(мослашув реак-циясини тугаллаш) 2-3 ҳафта давом этади. Бу вақт ичида охирги мослашув самарадорлиги аста - секин қайта тикланади. Организм тизимини фунционаллик даражаси турғунлашади ҳамда гемоста-зани ташкил топиши тугалланади.
Юқорида кўрсатилган фазаларни давом этиши вақт поясларини кесиб ўтиш билан боғлиқ. 2-3 соатли вақт поясларини кесиб ўтганда организмнинг функционал ҳолати ўртача характерда бўлиб, вақт мослашуви тез тугалланади. 5-8 соатлик поясларни кесиб ўтганда организмнинг кун ритм функцияси анча бузилади ва мослашув жараёни кўп вақт давом этади.
Масалан: Панфилов О.П (1986) маълумотларига қараганда 7-8 соатлик поясларни алмашувида тахминан кўрсаткичи ва иш қобилияти 2-3 кун ичида тез тушиб кетади, кейин аста-секин тик-ланиб, 7-13 кун ичида тўлиқ тикланади.
Шунинг учун юқори тансифли спортчилар олимпия ёки дунё чемпионатида қатнашиш учун мусобақа ўтадиган жойга олдиндан кетишади. Кўпчилик спортчилар 3 - 4 марта бош стартларидан олдин, тренеровка режимини мусобақа ўтказиладиган жойнинг вақтига қараб ўзгартиришади.
37- жадвал

Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling