3.3. Мослашиш босқичлари.
Тезлик билан рўй берадиган мослашиш реакциясида қуйидаги уч босқич кузатилади:
1-босқич берилган ишни бажарилишини таъминловчи функционал тизимлар фаолиятини жадаллаштириш билан боғлиқ юрак уриши, нафас олиш, кислород ютиш, лактат тўпланиш ва х.к. кучайиши.
2-босқич қордаги функционал тизимларнинг фаолиятини мўътадиллашувини ифодалайди. Тананинг нисбатан муқобил ҳолатини кўрсатади.
3-босқич тана фаолиятига (жавобига) эҳтиёж ва уни таъминлаш орасидаги мувофиқликни бузилиши билан боғлиқ. Бу ишчи тизимлар ва аъзоларнинг ҳаракати ҳамда фаолиятларнинг асабий бошқариш механизмларини чарчаши, шунингдек куч заҳираларини ниҳояланишини ифодалайди.
Тез мослашишнинг учинчи босқичига иш билан боғлиқ талабларни танага қайта-қайта юкланавериши узоқ муддатли мослашувнинг шаклланишига, шунингдек спорт фаолиятини таъминловчи тана аъзолари тизими ва фаолиятини муносибликдан четлашувига олиб келади.
Узоқ муддатли мослашишнинг шаклланиши тез мослашиш каби уч босқичда кечади. Машқ пайтида ортиқча зўриқиш оқибатида машқ жараёнининг тузилиши тизимига путур етган бўлса тўртинчи босқич вужудга келиши мумкин.
1-босқич тез мослашишни кўп марта қайтариладиган самараларини умумлаштириш асосида узоқ муддатли мослашиши механизмлари кучайтирилади;
2-босқич режа асосида такрорланадиган доимий ўсиб борувчи (маълум доирада) юк асносида ҳаракатдаги аъзолар ва тўқималарда таркибий ҳамда вазифавий ўзгаришлар жадал кечади;
3-босқич аъзолар фаолиятининг янги даражасини таъминлаш учун зарур бўлган захира мавжудлигида ифодаланган узоқ муддатли мослашишнинг муҳим босқичидир;
Мақсадга йўналтирилган машқ бошида мослашиш жараёни тез кечади. Кейинчалик турли аъзолар ва қисмларнинг ривожланиш даражасини ортиб бориши асосида узоқ муддатли мослашишнинг шаклланиш тезлиги сусаяди.
Кўп йиллик тайёргарликда мослашиши ўзгаришлари ва юклатишни ўзгариш динамикасининг чизмаси.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Do'stlaringiz bilan baham: |