Спорт машғулотининг назарий асослари
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. СПОРТ МАШҒУЛОТИДА ЧАРЧАШ ВА ТИКЛАНИШ
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Стандарт ва ўзгарувчан юклама услубларига таъриф беринг. 2. Мусобақа машқ техникасини яхшилаш учун сиз ўргатишнинг қайси усулларидан (тўлалигича ёки қисмлар бўйича) фойдаланяпсиз, нима учун? 3. Ҳаракат кўргазмалилиги услуби. Сиз қайси ҳолатда ундан фойда-ланасиз. 4. Машқ машғулотлари жараёнида спортчи фаолиятини 5. Мураббий қайси ҳолатларда тақлид, огоҳлантириш ва бахолаш методалрини қўллайди? 6. Мослаштирилган (секин бажариш) кўрсатиш услубини қўллашда нима кўзда тутилади. 7. Спорт машғулоти қайси холатларида сиз видеоёзувдан фойда-ланасиз? 8. Спорт машғулотида сиз овоз берувчи мосламадан фойдалан-ганмисиз? Агар фойдаланган бўлсангиз қайси ҳолатда? Эслашга уриниб кўринг? 9. Қисмларга бўлиб ёки тўлалигича ўргатиш методининг ижобий салбий томонлари. Сизга қайси бири маъқул? 10. Агар сиз қуйидагиларни ўстиришингиз лозим бўлса ўстирувчи, пасайтирувчи ёки ўзгарувчан юкламаларнинг қайси усулларини қўллайсиз: а) машғулотдаги иш ҳажми б) машғулот жадаллиги в) техник кўникма вариантлари. 11. Кичик, ўрта, сезиларли ва катта юклама ҳисобига олинган машқ машғулотларига мисол келтиринг. 12. Юқори даражадаги мувофиқлаштирувчи ва руҳий юкламага эга бўлган машқларга мисол келтиринг. 13. Қуйидаги қайси юк ҳажмига кўра каттароқ бўлиши лозим? - анаэроб чидамлиликни ривожлантирувчи, - аэроб чидамлиликни ривожлантирувчи. 14. Ўз ихтисослигингизни ҳисобга олган ҳолда юклама ташқи томо-ни асосий катталикларини кўрсатиб беринг. 15. Қайталаш ҳолатда ишлашда юкламанинг қуйидаги қайси асосий йўналиши дам олишнинг катта оралиғини талаб қилади? - тезлик имкониятларини ошириш, - анаэроб чидамлиликни ошириш, - аэроб чидамлиликни ошириш 16. Ўз ихтисослигингизга тегишли бўлган машқ мисолида юклама ҳажми ва жадаллиги орасидаги асосий фарқни белгиланг. 5.4. СПОРТ МАШҒУЛОТИДА ЧАРЧАШ ВА ТИКЛАНИШ Чарчаш жараёни - бу жисмоний иш бажариш чоғида турли аъзолар, қисмлар ва умуман танада рўй бераётган ва охир оқибатда бу ишни давом эттиришга имкони бермайдиган ўзгаришлар мавжуд. Чарчаш ҳолати - чарчашни шахсан сезганда рўй берадиган иш қобилиятини сусайиши билан белгиланади. Чарчаш ҳолатида спортчи ишнинг жадаллиги ёки сифатини (бажариш техникаси талаб даражасида тура олмайди ёки уни тўхтатишга мажбур бўлади. Чарчаганлик оқибатида иш қобилиятини сусайишнинг асосий сабаблари қуйидагилар: -энергия билан таъминловчи манбаларнинг холсизланиши (АТФ, КрФ, гликоген), -улардан фойдаланиш қобилиятини пасайиши -алмашинув моддаларини (лактат) тўпланиши, -танада сув миқдорини камайиши. Тиклаш режимига сарфланган энергияни ва тананинг гидро-электролит мувозанатини тиклашга қаратилиши лозим. Машқ жараёнида дам олиш машқнинг таркибий қисми сифа-тида қуйидаги икки вазифани бажаради: -машқ ва мусобақа пайтидаги оғирликдан кейин иш қобили-ятни тиклайди: -юклама самарасини оптималлаштиришнинг (энг яхши вари-антини танлаш) воситаларидан бири сифатида хизмат қилади. Кескин ва доимий, умумий ва чекланган, яширин (ўрни тўладиган) ва очиқ (ўрни тўлатилмайдиган) чарчаш фарқланади. Кескин чарчаш қисқа пайтдан, аммо спортчининг жисмоний тайёргарлиги даражасига мос келмайдиган ўта жадал ишлашдан кейин рўй беради. Доимий чарчаш - қатор машқлардан кейин етарли даражада тикланиб олмаслик натижасида рўй беради. Доимий чарчаш жараёнида янги ҳаракат кўникмаларини эгаллаш қобилияти пасаяди, иш қобилияти тушади, тана қаршилиги сусаяди. Умумий чарчаш барча мушак гуруҳлари ишга жалб қилинган пайтда вужудга келади. Марказий асаб тизими доимий ишини бузилиши, мувофиқлай олмай қолиш, ҳаракатларни бажаришда иродани заифлашиши хос хусусият ҳисобланади. Бундай ҳолатда танадаги кучнинг заифлашуви тез тез нафас олиш, юрак уришини тезлашуви, ишни давом эттира олмаслик сезилади. Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling