Спорт машғулотининг назарий асослари
Спортда ишлатиладиган допинг
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
7.5. Спортда ишлатиладиган допинг
ва унга қарши кураш Допингни тарихи жуда қадимий, ваҳоланки спорт дунёга келган экан, деярли шу вақтдан бошлаб допингни ҳам тарихи бошланади. Бу инсонннинг табиати билан аниқланса керак. Чунки ҳар бир инсон ҳар қандай мусобақада, жанг майдонида ўз рақиби устидан ғалаба қилишни ҳоҳлайди. Ҳаттоки ана шу ғалаба учун ўзининг соғлиғини ҳам аямайди. Тарихий адабиётларни (китобларни) варақлар эканмиз, қадим замонларда ҳам одамлар ўзларини жисмоний ва руҳий иш қобилиятларини ошириш учун турли стимулятор моддалардан фойдаланганлигини кўрамиз. Жумладан, эрамизгача бўлган 2-асрда грек атлетлари мусобақалар олдидан оқсил (психика) таъсир қиладиган баъзи бир қўзиқоринларни шираларини қабул қилишган. Довриғи дунёга тарқалган, машҳур рим катта циркининг артистлари томоша олдидан чарчаб қолмаслик ва оғриқни сезмаслик мақсадида турли стимуляторларни қабул қилганлар. Ўрта асрларда норман харбийлари «Берсеркиерлар» жанг олдидан мухамор ва бошқа психотроп замбруғларнинг шираларини ичиб олишганлар. Бу эса уларни тажовузкорлик ҳолатига ва оғриқ ҳамда чарчашни сезмасликка олиб келган. XX – аср допинглар рўйхатини анаболик стероидлар, амфетамини, унинг ҳосилалари ва бошқа фармакология фанининг ютуқлари бўлмиш кўпгина препаратлар билан бойитди. Биринчи марта анаболик стероидлар 1935 йилда Югославия химик Лими Леопольд Ружичка томонидан тоза ҳолда ажратиб олинади ва кейин лабаротория шароитида синтез қилинади. 1958 йили америкалик врач Джон Зиглер маҳсус равишда адроген таъсирини камайтириб тайёрлаган «ДИАНАБОЛ» деган анаболик стероид препаратини биринчи марта спорт амалиётида қўллайди. Шундан бошлаб допингларни қўллаш янги эра анаболик стероидлар эраси бошланади. Стероидлар касаллиги тез тарқалиб кетади. Бунга асосий сабаб мусобақа даврида бундайин препа-ратларни қабул қилиш зарурияти бўлмаслиги ва натижада допинг-назоратидан холис бўлиш, қисқа муддат ичида мушакнинг массиви ва кучини кўпайиши ҳамда стероид гармонларни қабул қилишни содда оқибатларини билмаслик ва ҳ.к. афсуски, бу соҳода бизнинг мамлакатимиз дунё стандартларига етибгина қолмасдан, балки баъзи бир позицияларида, улардан ҳам ўтиб кетади. Кўплаб далиллар шуни кўрсатадики, тақиқланган препаратлар фақат катта ёшдаги спортчилар орасидагина эмас, балки ўсмирлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда. Бу жуда ҳам хавфлидир. Айниқса, таъқиқланган препаратларни қабул қилиш спортчининг оғир атлетика ва атлетик гимнастика каби турларида кенг тарқалган. Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling