Спорт машғулотининг назарий асослари


Допинг қабул қилган спортчиларга қўлланиладиган


Download 3.36 Mb.
bet85/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Допинг қабул қилган спортчиларга қўлланиладиган
жазолар.
Допинг моддаларини қабул қилганлигини аниқлаш спортчига то спортдан бутунлайин четлатишгача бўлган оғир жазоларни қўллаш хавфини туғдиради. Таъқиқланган моддаларни (симпото-миметик дори-дармонлар - эфдрин ва унинг ҳосилаларидан таш-қари) биринчи марта аниқланганда спортчи 2 йилга, иккинчи марта (қайтарилганда) эса бир умрга дисквализация қилинади. Симпато-миметикларни қабул қилганда эса биринчи марта 6 ойга, иккинчи марта 2 йилга, учинчи марта эса бир умрга дисквалификация қили-нади. Шу билан бир қаторда спортчинингг кузатувчи мурабббий ва докторларга ҳам жазо тадбирлари қўлланилади.
Расмий равишда наркотикларга киритилган қандай бўлмасин моддаларни допинг сифатида қабул қилиши тегишли админ-стратива жиноий жазоларга тортилад. Кейинги вақтларда мамла-катмизнинг қонуни чиқариш органларига аноболик стероид-ларни тиббиёт ваколатсиз қабул қилинган кишиларни жиноий жавоб-гарликка тортилишлари лозимлиги ҳақида таклифлар кири-тилган.
Шундай қилиб, сиз ўзингиз учун бирдан бир ягона хулоса чиқаришингиз мумкин: исталган натижаларга эришиш кейинчалик жозибали ва тез бўлмасин допингни ҳеч қачон қабул қилмассиз.
Албатта, сизда шундай савол туғилиши мумкин. «Допинг оқилона алтернативаси борми»? Жавоб ягона ҳа бор.
Ана шундай доривор моддалар (айниқса. турли ўсимликларни орган ва қисмлардан ажратиб олинган моддалар)га нашрларимизни бағишлаймиз.
Ушбу методик қўлланмада допингни ўзи нима ва уларга қандай моддалар киради, спортда допинглар қачон пайдо бўлган, допинглар ижобий ва қўшимча салбий таъсирларни механизмлари, допинг қабул қилган спортчларга бериладиган жазолар каби муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, қўлланма жисмоний тарбия институтларининг талабалари, ўқитувчилари, мураббийлар, спортчилар малака ошириш факультетининг тингловчилари ва бошқа спортга алоқаси бўлган мутахассисларга мўлжалланган.
7.6 Мусобакалар тақвим, мавсум-иқлим шароитлари ва спорт машғулотларини даврлари
Машгулотни даврлашга бутун йил давомида спорт мусобақаларнинг тақсимланиш тизими, шунингдек, (спортнинг «мавсумий» деб аталган турларида) йил фаслларига қараб иқлим шароитларининг алмашиниши анча таъсир этади. Бироқ мусобақалар тақвими ҳам, йил фасллари ҳам машғулот жараёнининг моҳиятини белгилай олмайди ва шунинг учун ҳам уни даврлашга бош асос бўлиб хизмат қила олмайди.
Йил фасллари спортнинг «мавсумий» турларида мусобақа даври узунлигини чеклаш ва маълум миқдорда машғулот воситаларини танлашга таъсир этиш билан машғулот даврлари муддатига қисмангина таъсир этади. Моддий - техника базаси ривожлана борган (ёпиқ ўйингоҳлар, муз майдонлари, сузиш ҳавзалар ва ҳакозалар қурилиши) ва методика такомиллаша борган сари мавсум омилларининг машғулотни чеклаш даражаси тобора камайиб боради.
Демак, ҳозирги замон спортини ривожланиш тенденциялари машғулот жараёнини иқлим шароитларига мослаштиришдан эмас, балки мутеликдан озод қилишдан иборат. Иқлим омилларининг фойдали таъсир этадиганларидан қуёш радиацияси ва ҳаказолардан эса машғулотнинг барча босқичларида спортчи иш қобилиятини ошириш учун ниҳоят даражада кенг фойдаланиш керак.
Спорт тақвими спорт мусобақалари ўтказиладиган вақтни кўрсатиб юзаки жиҳатдан мусобақа даври чегараларини белгилаб қўяди. Бундан ташқари у мазкур давр тузулишига таъсир этади ва машғулот циклиниг бошқа даврлари узунлигини қисман чеклаб қўяди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам машғулотни даврлашни мусобақа тақвимларидан чиқариб олиб бўлмайди. Чунки тақвимнинг ёлғиз ўзи тўлиқ тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган муддатлар ҳақида ҳам, спортчи мусобақаларгача спорт формасига кириб олиши учун ўтиши зарур бўлган тайёргарлик босқичларининг моҳияти ҳақида ҳам ҳеч даврлаш қонуниятларига қарши эмас, балки унга мувоифиқ бўлгандагина уни рационал деб ҳисоблаш мумкин. Акс ҳолда у энг юксак спорт натижалари юзага чиқишига тўсқинлик қилади.
Биноабарин, мусобақалар тақвимларини режалаштираётган вақтда машғулотни рационал сураътда даврлашдан, унинг объектив қонуниятларидан келиб чиқиш керак экан.
Шу билан бирга мусобақаларнинг умумий тақвими кўпгина омиллар таъсири остида пайдо бўлади ва шунинг учун ҳам машғулотни даврлашга нисбатан маълму даражада мустақил бўлади. Шу сабабдан спорт тақвими билан машғулотни даврлаш ўртасидаги қарама - қаршиликларга барҳам беришга имкон берадиган шартларни аниқлаб олиш керак.
Агар ақалли юқорида кўрсатилган шартларга риоя қилинса, спорт тақвими билан машғулотни даврлаш ўртасида ҳеч қандай келишиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар пайдо бўлмайди ва улар гармоник тарзда бир-бирига мослаштирилди. Шундай бўлса, спорт тақвими машғулотни мақсадга мувофиқ равишда тузишга қаршилик қилмай, аксинча, унга кўмаклашувчи қудратли омиллардан бирига айланади.



Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling