Спорт мусобақаларини байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш қонун-қоидалари
Спорт байрамлар сценариясини тузиш методикаси
Download 84.5 Kb.
|
1452877163 63549
Спорт байрамлар сценариясини тузиш методикаси.
Жисмоний тарбиянинг аҳамияти, унинг қиймати, болалар саломатлиги Билан чамбарчас боғлиқ ҳамда бошланғич синф ўкувчиларининг ҳаракат фаолигини оширувчи восита сифатида кўрилади. Жисмоний тарбиянинг ривожланиши оммавий спорт тадбирларини ўтказиш билан боғлилиқ. Улар спорт мусобақалари, эстафеталар, ҳаракатли ўйинлар ва х.к. Шуни ҳам айтиш керак-ки бундай ўйинлар байрамлар қадим замондан ўтказилиб келинган. Масалан ҳар йили Форишда ўтказиладиган миллий спорт байрамлари. Айниқса бундай спорт байрамлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида тиклана бошлади ва йилдан-йилга йнинг кенг оммавийлиги ошиб бормоқда Лекин бу спорт байрамлари вилоят миқиёсида ўтказилмоқда. Мактаблардача, бошланғич синф ўкувчилари билан-чи? Юқорида кўрсатилгандек жисмоний тарбия дарсларидан ташқари ўтказиладиганспорт тадбирлари ва байрамлар ўкувчиларнинг ҳаракат фаоллигини оширади, болалар организимига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда уларнинг фаол дам олишига имконият яратади. Бу мавзу: “спорт байрамлари сценариясини тузиш методикаси” - бугунги кунда жисмоний тарбиянинг энг долзарб масалаларидан биридир. Чунки, бу ўтказиладиган тадбирлар болаларда ҳаракат фаолигини оширишга имконият яратади, бошланғич синф ўкувчиларида жисмоний тарбия машғулотларига қизиқиш уйғотади, спорт тўгаракларига жалб қилинади ваш у кабилар. Оддийроқ гапирганда, турли спорт байрамлар сценариясини тузиш учун болалар жисмоний тарбиясини тўғри тассавур қилишимиз лозим. Ундан ташқари қайрда, қачон, имлар билан ўтказилишини ҳамда мавжуд шароитни, имкониятларни хисобга олган холда режалаштирилса ва ўтказилса яхши бўлади. Спорт байрамлари ўқув йил давомида тарихий саналарга (вақтларга) боғланган холда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан: “Хотин қизлар кунига”, “Наврўз байрамига”, “Болаларни химоя қилиш халқаро куни”га, “Конституция куни”га, “Жисмоний тарбия ва спорт куни”га, “Саломатлик куни”га ва х.к. бағишланган спорт байрамларини ўтказиш мумкин. Демак, ҳар бир чоракда бундай байрамларни режалаштириш мактабда жисмоний тарбия ва спорт масалаларини кўтариш ҳамда яхши йўлга қўйишга имконият яратади. Ушбу спорт байрамларини самарали ўтказиш учун биринчи навбатда ташкилий кўмита тузилади. У байрам дастурини ишлаб чиқади ҳамда режа сценариясини тузади ва шу мўлжалланган байрамга бутун тайёргарлик учун керак бўлган ишлар бўйича раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқилган спорт байрами дастур асида хайъат гурухлари ўз ишларига жиддий тайёргарлик кўрадилар. Махсус тузилган иш гурухи байрам ўтказиш жойини безатишга катта эътибор билан қарайдилар. Айниқса майдончалар, спорт хонаси ва бошқалар. Керак спорт анжомлари, спорт буюмлари, касбий материаллар ва бошқалар олдиндан тайёрланган бўлиши зарур. Спорт байрамларини ўтказиш учун тузилган кўмитага мактаб директории жисмоний тарбия ўкитувчилари, ота-оналар, жисмоний тарбия бўйича активистлар ва фаол спортчилар кирадилар. Улар айрим сценариясини ва дастурни ишлаб чиқадилар ҳамда хайъатлар гурухини тузудилар. Ндан ташқари ҳар бир кўмита аъзолари орасида қилинадиган ишларни ҳамда вазифаларни юклайди. Спорт байрамини юқори савияда ўтказиш учун махсус ваколатли шахслар гурухи (комиссия) тузилади: техник-моддий таъминлаш гурухи-улар байрамни очилиш жойи; мусобақа ўтказиш жойи; керакли буюмлар ва спорт анжомлари билан таъминлайди. Беллашувлар ўтказиш жойини безатиш учун махсус маданий гурухи тузилади – улар турли плакатлар, расмлар, альбом, атрибутлар, эмбелема, байроқчалар, ракеталар, коптоклар ва бошқаларни тайёрлайдилар; мусиқавий бадий раҳбар шеър, ашула, мусиқаларни танлайди ва керак бўлса тузатади, тикади ва шу кабилар; яна бир гурух – бу жисмоний тарбия ўкитувчилари – улар беллашув дастури, хаъат аъзоларига мусобақа баёни билан таъминлайди ва шу кабилар. Юқорида қайд этилган махсус ваколатли шухслар гурухи “Болаларни химоя қилиш халқаро куни”га бағишланган “Она Ватаним – гўзал юртим” мавзу бўймча спорт байрами сценариясини тузадилар, аниқ ўтказилиш вақти, машқлар, мусобақалар, ўйинлар кетма-кетлиги ҳамда ҳар бир жавобкар шахслар кўрсатилади. Юқорида қисман жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши, айрим атамаларни ўзаро фарқланиши, жисмоний тарбиянинг ривожланиши, спорт мусобақаларини ва байрамларини қадим замондан олиб келиниши ҳамда хозирги кунларда бу оммавий спорт тадбирларини, байрамларни ташкил қилиниши ва ўтказилиши кўрсатиб ўтилган эди. Айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллик даврида. Бунинг учун мамлакатимиз имкони борича шароитлар яратмоқда. “Спорт байрамлари сценариясини тузиш методикаси” ҳозирги пайтда актуал масалаларидан биридир. Чунки бу ўтказиладиган тадбирлар болаларда ҳаракат фаоллигини оширишга имконият яратади. Бундай сценарияни тузиш учун болаларда жисмоний тарбиясининг ахамиятини тўғри тасаввур қилишимиз лозим. Мактабгача тарбия муассасаларида. Ўқув режасидаги жисмоний машқларнинг махсус машғулотлари болаларни ҳаракатга ўргатиш учун асосий бўлиб хисобланади. Бу жисмоний тарбия машғулотларида дастур материаллари ўзлаштирилади, ўргатиш жараёнида соғломлаштириш, тарбиялаш ва таълимий вазифалари хал этилади. Машғулотлар ўз мазмунига кўра жисмоний тарбия дастурига мос равишда уч қисимдан иборат бўлиб-тайёрлов, асосий ва якуний қисмлар бўйича ташкил қилинади ва ўтказилади. Мактабгача ёшдаги болалар билан бу машғулотлар ёшига биноан 10 дақиқадан 35 дақиқагача давом этади. Хафтада 3 марта ўтказиладиган бундай машғулотлар болаларнинг юқори жисмоний тайёргарлик даражасини, жисмонан бақувват, соғлом баркамол авлодни тарбиялашни таъминлаб бераолмайди. Болаларнинг ҳаракатга бўлган талабларини қониқтириш мақсадида жисмоний тарбия шаклларини комплекс холда олиб бориш лозим. Айниқса оммавий спорт тадбирлари ва байрамларини мунтазам олиб боришга катта эътибор билан қараш керак. Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling