Спорт мусобақаларини байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш қонун-қоидалари


Download 84.5 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi84.5 Kb.
#1013117
  1   2   3   4
Bog'liq
1452877163 63549


Спорт мусобақаларини байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш қонун-қоидалари

Режа:




  1. Ташкил қилиш қонун-қоидалари.

  2. Спорт байрамлар сценариясини тузиш методикаси.

  3. Жисмоний тарбия воситаларига умумий характеристика.

Жисмоний тарбия жамият тарихининг барча босқичларида халқ маданиятининг таркибий ва муҳим қисми бўлиб келган. Хусусан, унга Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқлар маънавий ва жисмоний баркамоллик мезони сифатида қарашган. Жисмоний тарбия ва ҳарбий санъат XIV-XV асрларда ҳам анча ривож топган. Амир Темур олиб борган сиёсат жамиятнинг ҳамма соҳаларида бўлгани каби жисмоний тарбиянинг моҳиятининг юқори босқичга кўтарган. Темурийлар даврида ҳарбийларни жисмоний тарбиялашга алоҳида эътибор берилган. Кураш, камондан отиш, от спорти ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилган.
Собиқ иттифоқ даврида жисмоний даврида Ўзбекистон Республикасида катта йўқотишларга учради. Куч, тезкорлик, чиниқиш мактаби бўлган миллий ўйинларга эътибор сусайди. Бу маҳаллий аҳолининг жисмоний тарбиядан узоқлашишга олиб келди. Бу эса маҳаллий аҳолининг жисмоний ривожланишига ва жисмоний тайёргарлигига, ҳамда саломатлигига птур етказди. Айниқса ёш болаларга.
Болаларнинг жисмоний тайёргарлиги анча пасайди, ўғил ва қиз болаларда ҳам. Биз олиб борган илмий тадқиқот ишлари буни исботлади.
Мустақил Ўзбекистон даврида бу масалага катта эътибор берилмоқда. Масалан, жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги Президент қарорлари, фармонлари исбот бўла олади.
“Ўзбекистон Республикасида болалар спортини ривожлантириш” тўғрисидаги қарори, ҳамда “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш” ҳамда “Мактабгача тарбия ва болалар спорти” факультетларида қўшимча иккинчи мутахассисликни киритилиши (бошланғич синф ўқитувчиси ва жисмоний тарбия ўкитувчиси), – болалар спорти. Бу албатта анча юқорига спортни кўтарилишига олиб келади. Лекин, бу жисмоний тайёргарлик, мусобақаларда қатнашиш кўникма ва малакаларни шакллантиришни энг кичик боғча ёшидан бошлаш керак. Афсуски, боғчаларда бунга етарлича эътибор берилмайди.
Боғчаларда қандай спорт мусобақаларини ўтказиш мумкин ва қандай унга тайёргарлик кўриш керак? Нималарни эътиборга ва ҳисобга олиш лозим?
Туман ва шаҳар биринчилигида: футбол, 10-20 м. га тез югариш, эстафеталар, велосипедда юриш, спорт конкурслари, қувноқ стартлар, 4х10 м. моккисимон югуриш ва турли мусобақалар дастурига киритилган. Шу мусобақалар юқоридан (тумаш, шахар, республика) келган мусобақалар календарига асосан ёки ўқитувчилар тарбиячилар ўз тайёргарлигини бошлайдилар.
Бундай тайёргарликлар жисмоний тарбия машғулотларида, кун тартибида ўтказиладиган жисмоний тарбия жараёнида олиб борилади, ҳамда ўйинлар орқали мусобақага оид ҳаракатлар ҳисобида ўтказилади. Масалан эстафета ўйини, ёки “Ким узоққа сакрайди?”, “Энг мерган”, “Мокки-симон югуриш” ва бошқалар.
3-4 ёшдаги болалар уч ғилдиракли велосипедда учишни жуда ёқтирадилар, 5 ёшдан юқори икки ғилдиракли велосипедда учишни ўргатиш мумкин. Велосипедда учишнинг қиймати шундаки, бола кўп вақт ҳавода бўлади, ҳамда мускулларни мустаҳкамлайди, айниқса оёқ мускулларини. Булардан ташқари, мувозанат сақлаш қобилиятини ривожлантиради, координацион қобилиятларини, жасурлик ва довюраклик фазилатларини тарбиялайди.
Боғча болаларига ва бошланғич синф ўқувчиларига сайр қилиш ҳам ёқади. Сайрда болаларда табиатга, атроф-муҳитга қизиқиш ошиб боради, организм чиниқтирилади, қизиқувчанлиги ривожланади. Бундай сайрлар 3-4 ёшли болаларда 15-20 дақиқа давом этади, 5-6 ёшли болалар каттароқ масофани чарчамай босиб ўтадилар ва 30-40 дақиқагача давом этади шу жумладан бошланғич синф ўкувчиларини 60-90 дақиқагача.
Халқ таълим тизимини такомиллаштириш масалалари, педагог кадрларни тайёрлаш, тарбиялаш ва ўқитиш-ўргатиш методлари давлат аҳамиятидаги масаласи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади, чунки у миллий давлат дастурининг вазифаларини бажаришга йўналтирилган, ҳамда шахсни ҳартомонлама гармоник ривожлантиришга қаратилган.
Ҳозирги техниканинг ривожланиши ислоҳатлар ўзгариши, замон талабига биноан ҳар бир одам ўз билимларини мустақил бой этишга эга бўлишлари керак. Бундай кўникма, малакаларни энг кичик ёшдан бошлаш лозим. Шу боисдан кичкинтой болаларнинг саломатлиги, жисмонан тайёргарлиги, ўқишга бўлган эҳтиёжи, унинг дунёқараши ва бошқалар боғча тарбиячиларнинг иш маҳоратига боғлиқдир. Шулардан бири болалар кун тартибини ҳар хил ҳаракатлар билан бойитиш. Масалан, мактабгача таълим ва бошланғич таълим муассасаларида спорт байрамларини ўтказиш болаларда жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш, спорт билан ошно бўлиш, дўстлашиш ва бошқа кўникма, малакаларни шакллантириш, ҳаракат фаолиятини оширади. Мақсад ҳам шулардан иборат. Лекин бу мақсадни амалга ошириш учун спорт байрамларини ташкил қилиш, уни самарадорлигини ошириш ва ўтказишга катта тайёргарлик керак.
Мисол тариқасида (боғчада) мактабда спорт байрамини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида тажриба асосида баён этилади. Энг аввало ҳар бир ўтказиладиган спорт тадбирлари режага киритилган бўлиши керак, реже педагогик кенгашда тасдиқланади, сўнг олиб бориладиган спорт байрамига сценария ёзилади. Сценария ҳам педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Бу байрамга тайёргарлик кўриш ишчи гуруҳ тузилади. Чунки ўтказилаётган спорт байрамининг самарадор таъсирини ошириш мақсадида болаларнинг сафда юриш турлари (чизиқлар бўйлаб юриш, ўртадан 2-3-4 тадан бўлиб юриш, диогонал бўйлаб юриш, 2 томондан диогонал бўйлаб қарама-қарши юриш, ҳосил қилиб юриш ва ҳ.к.), юриш турларини кўрсатиш (оёқ учларида, товонларда, кафтни ички ва ташқи томонларда юриш, аскарча юриш, катта қадам ташлаб юриш, оёқларни чалкаштириб юриш, тиззаларни баланд кўтариб юриш ва ҳ.қ.).
Болаларнинг жисмоний тайёргарлигини, ҳамда машғулотларда ўтилган материалларни ўзлаштирилган ҳолатини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида яккама-якка беллашув тарзда югуришлар, эстафеталар, сакрашлар, тўплар билан машқлар бажариш, турли ўйинларни ўрганиш ва бажариш. Шулар қаторида аралаш машқларни ҳам мусобақа тарзда бажариш.
Бундай тайёргарликлар албатта тузилган сценария-режаси асосида олиб борилади. Ушбу байрамларни ўтказишда ҳакамлар хизматини ҳам ёддан чиқармаслик керак ва уларни тайёрлаш лозим. Ҳакамлар сифатида тарбиячилар, ўқувчилар ва ота-оналарни жалб қилиш мумкин.
Спорт байрамлари мусиқасиз ўтмайди. Шунинг учун энг кичик болаларга таниш ва ёқимли мусиқаларни танлаш керак. Булардан кейин спорт байрамларида қўлланиладиган спорт ускуналари, иншоатларни тайёрлаш лозим. Улар рангба-ранг бўлиши болалар кайфиятини, қизиқишини, эмоционал ҳолатини оширади. Сўнг спорт байрамини ўтиш жойини безатиш ва улар санитария-гигиена талабаларига жавоб бериши керак.
Спорт байрамларига ота-оналарни таклиф қилиш лозим. Юқорида қайд этилган тайёргарликлар кўп вақт талаб қилади.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling