Спорт мусобақаларини байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш қонун-қоидалари


Download 84.5 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi84.5 Kb.
#1013117
1   2   3   4
Bog'liq
1452877163 63549

Ташкил қилиш қонун-қоидалари.
Ҳар хил байрамлар, шу жумладан спорт байрамлари ҳам болалар хаётида мустахкам ўрин эгаллаган. Бу байрамни болалар юқори даражали кайфият билан кутадилар ва унда иштирок этадилар. Маълумки, ҳар бир байрам жисмоний машқлар ва спорт мусобақаларисиз ёки спортчиларсиз ўтмайди. Албатта спортчилар ҳам иштирок этадилар. Оммавий спорт чиқишлари байрам саналарига тўғри келади. Масалан, хотин- қизлар байрами, аскарлар куни, Наврўз байрами, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни ва шу кабилар. Уш бу байрамларда гимнастика чикишлар анъанага айланган. Жисмоний тарбия ва спорт байрамларини мактабгача тарбия муассасаларидан бошлаб, бошланғич синфларда ўтказилиш катта аҳамиятга эга: тарғибот қилиш ҳамда спорт байрамлари орқали болаларни оммавий жисмоний машқлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш масалаларини хал қилади.
Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш мураккаб масалаларидан бири. Уни ташкил қилиш боғча мудирининг қарори асосида ташкилий кўмита тузилади. Унга мудира муовуни, методи ёки катта педагог (раис), жисмоний тарбия бўйича мутахассис-тарбиячиси, бошқа тарбиячилар, ота-оналар кўмита аъзолалари ва бошқалар. Ташкилий кўмита иш режасини тузади, мақсад ва вазифаларини аниқлайди, ўтказиш жойини ва вақтини белгилайди.
Тайёргарлик қуриш иши жараёнида ота-оналарни, спонсор ташкилотларидан ёки спорт мактабларидан ёрдамчиларни сўраш мумкин. Бажариладиган ҳар бир ишда маъсулият билан қараш керак.
Энг асосий вазифаларидан бири-бу байрамли чиқишлар дастури, жисмоний машқлар мажмуасини тузиш, ҳар битта гуруҳ билан чиқиш машқларини ўрганиш, айрим спорт элементларини ўрганиш, рақс машқларини танлаш ва ўрганиш, репитиция ўтказиш чиқишларни мусиқавий безатиш, спорт анжомлари, ускуналар (тўплар, гардишлар, гимнастик таёқчалар, шарлар, арқончалар) ва спорт формаларини таъминлаш ҳамда эмблемалар танлаш. Булардан ташқари спорт байрамини ўтказиш жойини празднично безатиш, ҳар хил кўргазмалар билан бойитиш, фотомантажлар ва хакозо.
Ташкилийкўмита ўз ишини спорт байрамини ўтиш тўгрисида мухокама билан якунлайди.
Спорт байрамини муваффақиятли ўтиши дастурни аниқ тушунарли ва тайёрланишига боғлиқ. Дастурни ишлаб чиқилиши байрамнинг ғояси, мавзуси ва мазмунидан келиб чиқиши лозим. Шу жумладан боғчанинг моддий тамонларини, иштирок этувчиларнинг жисмоний ва спорт тайёргарлиги, спорт тадбирининг катта–кичиклиги, ўтказиш жойи ва вақтиларни хисобга олиш зарур.
Спорт байрам дастурини шундай тузиш керакки, ҳамма чиқишлар бир-бири билан боғланган бўлиши керак, орада узилиш бўлмаслиги, такрор ҳамда зеркарли бўлмаслиги лозим, ҳар хил юришлар, саф машқлари, гимнастика, акробатика, турли беллашувлар, ашула ва рақс машқлари, савол жавоблар ваш у кабилар дастурга киритилган бўлиши лозим. Шулар қаторида машқларни ва чиқишларни жуда кўпайтириб юбориш яхши натижага олиб келмайди, болаларда қизиқиш, табассум пасаяди.
¤тказилган спорт байрамларидан бир шингил.
Гимнастик чиқишларни, машқларни, комбинацияларни тўғри ёшига, тайёргарлигига нисбатан танлаш катта аҳамиятга эга.
Спорт мусобақа ёки байрамларни ютуғи кўпинча мусиқани тўғри танлашда, машқ мазмунини очиб берадиган, уни характери ва шаклларига жавоб берадиган бўлиши керак. Мусиқа нафақат спорт байрамини тўлақонли ўтишига, балки ҳар хил чиқишларга, турли машқларни самарали бажаришда таъсир кўрсатади. Мусиқа ижро этувчиларга ва таклиф қилинган меҳмонларга ёқимли бўлиши учун болаларга ва катталарга таниш бўлган мусиқани, мелодияни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling