Спорт мусобақаларини байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш қонун-қоидалари
Жисмоний тарбия воситаларига умумий характеристика
Download 84.5 Kb.
|
1452877163 63549
Жисмоний тарбия воситаларига умумий характеристика.
XX асирнинг техника тараққиёти даврида жисмоний тарбия ва спортга катта ўрин ажратилмоқда. Айниқса, охирги йилларда (17 январ 1996 й). “Футбол” турини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон президент фармони ҳаммани қувонтиради. Инсон саломатлиги жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишидан ажаралмаган ҳол бўлиб қолди. Чунки, техник тараққиёт даврида инсоният жисмоний меҳнатдан озод бўлиб, энг хавфли касалликка “Гиподинамия”га учрамоқда, яъни ҳаракатсизлик, бу эса ХХ асирнинг жуда хавфли қон-томир тизимининг касаллигига олиб келади. Шунинг учун, айниқса, охирги йилларда севимли мустақил жумҳурия-тимизда давлатимиз раҳбарлари томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт” бўйича чиқарилган қонун ва “Соғлом авлод учун” фармон болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши, уларнинг соғлом, меҳнатсевар, бахтли бўлишлари тўғрисидаги хамкорликни кўрсатади. Шундай бўлар экан, аҳолининг, айниқса болаларни жисмоний, ҳар томонлама гармоник ривожланиши учун қандай жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланишимиз мумкин. Маълумки, жисмоний тарбия қадимдан мавжуд бўлиб инсон хаёти билан ривожланиб келган. Инсон жисмоний тарбия учун воситаларни аста секин танлаб бориб, хаётида жисмоний тарбия воситаларини вужудга келтирган-бу гигиеник омиллар, тарбиянинг соғломлаштириш кучлари, жисмоний машқлардир (1-жадвал). Инсонинг жисмоний ривожланишига турли ҳаракатлар ҳам таъсир этади /меҳнат, расм солиш, кийиниш ва бошқалар/, шартсиз рефлекс, массаж ва бошқалар. Улар соғлиқни мустахкамлаш, организимни ҳар томонлама ва гормоник ривожлантириш, хаётга зарур бўлган ҳаракат, кўникма ва малакаларни ошириш, жисмоний такомиллаштиришувини юқори поғонага кўтариш мақсадида фойдаланилади. Лекин, фақат комплекс ҳолда ҳамма жисмоний тарбия воситалари қўлланилса, шундагина, юқорида кўрсатилган вазифаларга тўла жавоб бериш мумкин, чунки ҳар бир восита организмга ҳар хил таъсир этади. Бу воситалар, шунингдек, даволаш ва прафилактика мақсадларда ҳам кенг қўлланилади. Спорт байрамларини утказиш жараёнида турли-туман эстафета уйинлари, спорт уйинлари элементларини ва хар хил мусобакалар беллашувлар, конкурслардан фойдаланиш максадга мувофикдир. Шу боисдан бир катор намуналар келтирилган. Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling