Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси
Download 0.55 Mb.
|
406-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ З.М.БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БОЙМИРЗАЕВ АСАДУЛЛО АБДУЛАХАТОВИЧ Спорт машғулотларида умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларини такомиллаштириш. 5А 141901-“Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” Магистр Академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация Илмий рахбар: Педагогика фанлари номзоди, доцент.Х.Солиев. Андижон 2011 й Мавзу: Спорт машғулотларида умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларини такомиллаштириш Р Е Ж АКиришБоб. Спорт машғулотлари назарияси ва методикаси 1.1. Спорт машғулотларининг мақсад ва вазифалари 1.2. Спорт машғулотларининг воситалари ва услублари Боб. Спорт машғулотларида умумий ва махсус тайёргарлик шакллари 2.1. Спортчилар умумий спорт тайёргарликларини ташкил этиш 2.2. Спортчилар махсус спорт тайёргарликларини такомиллаштириш Боб. Спорт машғулотларида умумий ва махсус спорт тайёргарликларини режалаштириш 3.1. Спорт машғулотларини даврларга бўлинишининг қонуниятлари 3.2. Спортчиларнинг тикланиш воситалари ва жараёнларини ташкил этиш Хулоса Фойдаланилган адабиётлар КиришМустақиллик даврларида ўзбек спортчилари дунё халқаро мусобақалари ва жаҳон биринчиликларида ҳамда олимпиада ўйинларида юқори натижаларга эришиб келмоқдалар. Спортчиларимизнинг халқаро майдонларда кўрсатаётган ютуқларига қараб шоҳсупанинг энг юқори ўринлари насиб этмоқда. Жаҳонга мамлакатларни довруғини кетгазгувчи омиллардан бири жисмоний маданият ва спортдаги ютуқлари ҳисобланади. Албатта бу натижаларга эришиш учун спортчиларимиздан катта масулият ва матонат талаб қилинади. Жамиятимизда ёш спортчиларни таёрлаш, замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва мамлакатимизда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон халқаро спорт уюшмаларига аъзо бўлиб халқаро мусобақалар, олимпиада ўйинларида тенг хуқуқли рақиб сифатида иштирок этиб келмоқда. Мамлактимиз спорт уюшмаларига аъзо бўлиб, Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Республикамизнинг Миллий Олимпиада Қўмитаси ташкил топган, Яқин келажакда мамлакатимиз ёзги олампиада ўйиларини ўтказишни мақсад қилган ҳолда жаҳон андозаси талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт иншоотлари қурилишиларни жадаллик билан олиб бормоқда. Спортчиларни таёрлаш ҳамда юқори малакали спортчиларни етиштириш тизимида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштиришга катта этибор берилмоқда. Мамлакатимизда спортчиларни тайёрлашга мослаштирилган олий ва ўрта махсус билим юртлари фаолиятлари кенгайтирилмоқда. Мамлакатимизда мингдан ортиқ спорт клублари, спорт саройлари ва юзлаб болалар ва ўсмирлар жисмоний тарбиясига мослаштирилган спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқдалар. Бу ўқув юртлардан юқори малакали спорт усталари ва спорт мураббийлари ҳамда жаҳон миқёсидаги спортчилар етишиб чиқмоқдалар. Бу ўзига хос катта тизим бўлиб, минглаб спортчиларни, тренерларни, мураббий ўқитувчиларни ва спортга алоқадор бошқа соҳа кишиларини ўз ичига олади. Ушбу тизимнинг асосий вазифаси жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шанини муносиб ҳимоя қиладиган, мамлакатимиз ва халқимиз довруғини дунёга кенг ёядиган, хар тарафлама жисмонан етук ва ақлан теран бўлган юқори малакали спортчиларни ҳамда спорт мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling