Мавзу: Белбо\ли кураш спортига болаларни жисмоний ривожланиш даражаларини щисобга олган щолда саралаш ва маш\улотлар ытказиш методикаси


Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги


Download 0.55 Mb.
bet2/31
Sana11.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1089187
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
406-14

Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги: Спорт машғулотларида умумий ва махсус тайёргарлик жараёнлари спортчиларни спорт мусобақаларда юксак натижаларга эришишнинг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Спортчиларни спорт турларига мувофиқ умумий ва махсус тайёргарликларини замонавий услублар ёрдамида такомиллаштириш ҳозирги спорт оламидаги энг долзарб масалалардан биридир.
Магистрлик диссертациясининг мақсади ва вазифалари: Магистрлик диссертацияда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт билим юртларида спортнинг яккакураш турларидан ҳисбланган қўл жанги спортида умумий ва махсус тайёргарликларни такомиллаштириш жараёнлари ўрганилди.
Магистрлик диссертациясининг тадқиқот объекти ва предмети: магистрлик диссертациясида тадқиқот объекти сифатида Андижон вилояти Пахтабод тумани педагогика коллежи қўл жанги спорт тўгараги шуғулланувчиларини спорт тайёргарликлари жараёнлари ўрганилган. Илмий тадқиқот ишларида 24 нафар курашчилар иштирок этган.
Магистрлик диссертациясини хорижда ва маҳаллий адабиётларда ўрганиш даражаси: Қўл жанги спорт тури шарқ мамлакатларида оммавий спорт тури бўлиб ҳисобланиб кўплаб шакллари мавжуд. Шунинг учун бу кураш усуллари бўйича кўплаб адабиётлар тайёрланган. Хорижда ва мамлакатимизда қўл жанги спорти бўйича маълумотлар Интернет орқали олинди ва таҳлил этилди.
Илмий тадқиқотни олиб бориш услубиёти: Магистрлик диссертацияда қўлланилган илмий тадқиқот услублари.
А. Адабиётлар таҳлили, интернет материаллари ва адабиётларни ўрганиш,
Б. Педагогик назорат, спортчилар билан машғулот, мусобақалар, суҳбатлар ўтказиш,
В. Эксперимент, спортчилар техник ва тактик ҳамда жисмоний тайёргарликларини амалий назорат қилиш,
Г. Тиббий-биологик назорат, спортчилар жисмоний ривожланишларини тиббий назоратлар жараёнида ўрганиш,
Д. Психологик назорат, спортчилар аҳлоқий фазилатлари, ирода сифатлари ва темпераментларини, характерларини ўрганиш.
Илмий тадқиқот натижаларини амалий аҳамияти ва тадбиқи: магистрлик диссертация илмий тадқиқотлари натижаларига кўра БЎСМларда ва спорт билим юртларида қўл жанги спорт тўгаракларида спортчилар умумий ва махсус спорт тайёргарликларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ва кўрсатмалар таклиф этилди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling