Спорт тренирофкаси даврлари
Download 68 Kb.
|
Спорт тренирофкаси даврлари
Спорт формасини фазаси спортда ютишга оптимал (мазкур цикл учун) тайёр эканликни сақлаб бориш билан характерланади. Бу вақтда спорт машғулоти билан боғлиқ, бўлган биологик ўзгаришларнинг давом этиш даражаси (жуда бўлмаганда катта ёшли спортчиларда) тушиб кетиши ўз-ўзидан ҳар қалай камая борса керак, чунки бу вақтда юксак даражадаги спорт кўрсаткичлари нисбатан турғунлаша боради.
Спорт формаси даврида туб ўзгаришларга йўл қўйиб бўлмайди, чунки улар спорт формасини йўқотишга олиб келган бўлар эди. Бироқ, бу бундан олдинги конструктив фазада қўлга киритилган имкониятлар ва бу ерда фақат эксплуатация қилинади, деган маънони билдирмайди. Спорт формасини сақлаш фонида спорт ютуқларига эришиш бевосита боғлиқ бўлган ҳамма нарсаларнинг янада ривожланиши давом этади. Шунинг учун натижалар ўса боради, бироқ, бу ўсиш мазкур спорт формаси даражасидан чиқмайди. Машғулот тузилиш хусусиятларига қараб, спорт формасини сақлаб туришнинг турли усулларини ифодаловчи спорт натижалари бир йиллик динамикасининг типлари турлича бўлади. Булар қуйидагилардан иборат: «чўққилар» орасида унча узоқ, давом этмайдиган 4-б хафтага борадиган пасайишлар бор «бир чўққилик», «қўш чўққилик». Булар кўп турли холларнинг барчасини қамраб олмайдиган фақат асосий, қанча кенг тарқалган вариантлар, холос. Бундан ташқари спортнинг айрим турлари (масалан, оғир атлетика) учун оралиғи 3 ойдан ортиқ пасайишга эга бўлган «қўш чўққилик» динамика, типикдир. Спорт формасини сақлаб туриш муддатларини аниқ белгилаш анча қийин иш. Спортнинг айрим турларидаги спорт натижалари динамикасини статистик анализ қилиш асосида тахминан шуни айтиш мумкинки, юқори малакали спортчиларда бу муддат одатда «бир чўққилик» динамикада 2-3 ойга яқин, «қўш чўққилик» эса, жамлаб ҳисобланса, 4-4,5 ойга боради. Чўққи-лар орасидаги нисбатан унча узоқ, давом этмайдиган пасайиш-лар, афтидан, алоҳида оралиқ моментлар сифатида спорт формасини сақлаб туриш даврига киритилиши тўғри бўлса керак. Бу пайтда спорт формасининг асосий таркибий қисмлари йўқолмаса керак; фақат специфик функционал кайфият бир оз пасайиши мумкин. Кўрсатилган муддатларни тиббий - физиоло-гик маълумотлари хам қисман тасдиқлайди (С.П.Летунов ва бошқалар). Спорт формасини сақлаб туришнинг қайси варианти яхшироқ эканини айтиш ҳозирча қийин. Кўп нарса, шубхасиз, спорт турларининг хусусиятларига боғлиқ. Яна шу нарса хам маълумки, «қўш чўққилик» вариантларда машғулотларнинг мусобақа даврини узайтириш имкони пайдо бўлади. Мазкур вариантлар ҳам, аслини олганда, ана шундай зарурият орқасида пайдо бўлган. Download 68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling