Спорт ва соғломлаштириш муассасаларининг бинолари


Download 49.87 Kb.
bet1/2
Sana03.11.2023
Hajmi49.87 Kb.
#1742762
  1   2
Bog'liq
4-Маруза Спорт ва соғломлаштириш муассасаларининг бинолари


4-Маруза Спорт ва соғломлаштириш муассасаларининг бинолари
Режа:
1.Умумий маълумотлар.
2.Стадионлар.
3.Спорт бинолари ва заллари.
4.Сузиш хавзалари.
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ўз фаолиятларини махсус лойихалаб , қурилган спорт бинолари ва иншоотлари , стадионлар , спорт заллари, енгил атлетика манежлари, сузиш хавзалари, болалар спорт мактаблари ва бошқа иншоотларда олиб борадилар.
Спорт иншоотлари асосан селитеб зона яқинига ёки алохида ажратилган шаҳар ташқарисидаги участкага жойлаштирилиб, улар жисмоний тарбия билан шуғулланиш, ўқув-соғломлаштириш ишларини ва мусобақалар ўтказиш функционал жараёнларни амалга оширади. Спорт иншоотларини қайси функционал жараённи амалга ошришига қараб алохида шароитлар яратилади.
Стадионлар. Очиқ спорт иншоотлари комплексига спорт ареналари, спорт ядролари, комплекс спорт майдонлари, стадионлар , комплекс спорт базалари ва бошқалар киради.
Спорт ядроси-бу текис иншоот бўлиб, унинг таркибига спорт ўйинлари учун майдон, енгил атлетика югуриш йўлаги, тош отиш ва сакраш жойлари киради. Спорт аренаси деганда трибуна билан жихозланган спорт ядросига тушунилади. Томошабинлар жойлашиши учун мўлжалланган спорт аренаси ва требуналар стадионларнинг асосий меъморий композицияси ва хажмий-фазовий элементлари хисобланади.
Спорт ареналарини лойихалашда трибуналар тури ва формасини танлашга алохида ахамият берилади. Танлашнинг ечими участканинг геологик шароити, томошабинлар сони ва трибуна остида жойлашадиган хоналар асосида аниқланади. Трибуналар спорт ядроси атрофида бир томонда, икки томонда, уч томонда ва тўрт томонда жойлаштирилиши мумкин.
Стадионларнинг бош режалари амалиётга суянган холда 2 хил композицион ечим қўлланилади:
1.Стадионлар шаҳар территориясига тор жойга жойлаштириладиган бўлса, бош режа майдони транспорт коммуникация тамоқлари билан бўлиб ташланади.
2.Спорт аренаси комплекси бир бутун территорияга жойлаштирилади ва бу территорияда автомобилларни харакатига йўл қўйилмайди.
Ёпиқ спорт иншоотлари фақат спортнинг бир тури билан шуғулланадиган –махсус ва спортнинг бир неча турлари билан шуғулланадиган – кўп мақсадли турларга бўлинади.
Ёпиқт теннис кортлари.Бундай иншоот таркибига битта ёки бир неча асосий заллар, тайёргарлик ва ўқув заллари хамда хўжалик хоналари киради. Икки залли корт ўлчамда 36х40 -36х40 бўлиб, квадрат лойихаланиб, қурилади.Заллар режада бўйлама ёки кўндаланг жойлашиши мумкин. Бундай спорт иншоотларида тўпни учиш йўналишини хисобга олган холатда том ёпма эгри чизиқли ёйсимон лойихаланиши мумкин.
Енгил атлетика учун манежлар. Бундай манежлар тренировка дарслари ва мусобақалар ўтказиш учун мўлжалланади. Манеж битта зал баъзида ёрдамчи зал хамда ёрдамчи хоналардан иборат бўлади. Йирик ёпиқ манежларда залларнинг ўлчамлари 126х30 метрдан кам бўлмайди.Томошабинлар учун балконлар ва зал узунлиги бўйлаб 2-3 қатор ўриндиқлар лойихаланади. Залларнинг периметри бўйлаб кенглиги 4 метрдан кам бўлмаган 160-200 метр узунликда берк югуриш йўлаги жойлаштирилади.
Спорт корпуслари ва заллар. Кўп мақсадга мўлжалланган заллар ва ёрдамчи хоналардан ташкил топган ёпиқ спорт иншоотларини спорт корпуслари деб аташ қабул қилинган. Спорт копусларида ёрдамчи хоналарни жойлаштиришни бир неча вариантлари қўлланилади. Бунда ёрдамчи хоналар баландлигидан асосий залларнинг баландлиги бир неча марта баланд лойихаланади.
Режада кўп залли, 3 блокдан иборат спорт корпусининг кўриб чиқамиз. 1-блокда 36х18 метрли зал, доимий 525 ўринли ва суриладиган 160 уринли трибуна хамда хамма корпус учун ёрдамчи хоналар жойлашган.
2-блокда 36х180метрли гимнастика зали, 18х12 метрли оғир атлетика ёки боксга мунжалланган заллар лойихаланади .
3-блокда катталар учун 25х16 метрли сузиш хавзаси ваннаси билан ва 12.5х6 метрли болалар ваннаси мўлжалланади.
Қуйида яна битта 3 залли спорт корпусини кўриб чиқамиз ва у куйидаги зал ва хоналардан ташкил топади: 18х36 метрли заллар, 12х24 метрли заллар, снаряд жойи, ечиниш хонаси, ювиниш ва хожатхоналар, ветибюль, гардероб, маъмурият, тренерлар ва ходимлар хонаси.

Download 49.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling