Спорт ва соғломлаштириш муассасаларининг бинолари


Download 49.87 Kb.
bet2/2
Sana03.11.2023
Hajmi49.87 Kb.
#1742762
1   2
Bog'liq
4-Маруза Спорт ва соғломлаштириш муассасаларининг бинолари

Сузиш учун сув хавзалари. Такибига бир неча сув хавзалари, хизмат хоналари ва территория кирган бино ва иншоотлар комплекси бассейн деб юритилади. Сузиш хавзалари очиқ ва ёпиқ иншоот сифатида лойихаланади.
Очиқ осмон остида жойлашган сув хавзалари- ёзги , иситиладиган сувли ва ечиниш хонасидан сузиб чиқадиган каналли турларга бўлинади. Ёпиқ иситиладиган юк кўтарувчи ва ўраб турувчи конструкциялардан ташкил топган бино ёки иншоотда жойлашган сузиш хавзасига ёпиқ хавзалар дейилади.
Функционал белгиланиши бўйича сўзиш хавзалари қуйидаги турларга бўлинади.
1.Спорт учун (ўқув машғулотлари ва мусобақалар учун).
2.Ўқув (ўқув мақсадлари учун).
3.Чўмилиш (ахолини чўмилиши учун).
4.Махсус(чекланган мақсадлар учун).
Бассейнларда ваннадаги сувни сифатига, хоналарни санитар холатига ва бино ва иншоотлар микроклиматига юқори гигиеник талаб қўйилади.Бассейнларни лойихалашда хоналарни рационал жойлаштириш учун махсус режалаштириш усуллари ва хоналарни ўзаро боғлиқлиги қўлланилади. Бассейнга тушишдан олдин ювиниш хонасида ювиниб ундан кейин ваннага йўл олиш шарт. Ювиниш хонасидан ваннагача бўлган йўлак юқори гигиеник талабларда бўлади. Ювиниш хоналари келувчилар йўлида ечиниш хонаси ва хожатхоналардан кейин жойлашган бўлади.
Ванналарнинг тавсия этиладиган ўлчамлари ва ўтказиш қобилияти.

Спорт тури




Узунлиги, L (м)


Кенглиги, B (м)



Старт тумбаси олдидаги чуқурлиги, N (м)

Бир вақтдаги сиғими, (одам)



Сузиш

50
25

21 : 25
16 (11)

1.8 (1.2)
1.8 (1.0)

15 (битта йўлак)

Сув полоси

33 (25)

21(8)

1.8 (1.0)

22


Бассейн биносининг асосий композицион ўзаги ванналар жойлашган зал ва трибуна хисобланади. Ўқув машғулотлари ва намойиш учун мўлжалланган ванналарнинг формалари одатда тўғри тўрт бурчак қабул қилинади.Ванналарнинг деворлари тик ва бир-бирига қатъийян паралел бўлиши шарт. Бўйлама профилини ости чуқурлиги ва қиялиги келувчиларни хавфсиз сувга тушишлари учун мослаштирилган бўлади. Ванналар остининг қиялиги 0.01-0.02 % қабул қилинади. Ванналарнинг конструкцияси ишончли ва юқори сифат фойдаланиш талабларига жавоб бериши керак. Асосий талаб ванна девор ва остки конструкцияларини хамда қувурлар чиққан жойларини сув ўтказмаслигидир. Одатда ванналар йиғма темирбетондан ёки яхлит темир бетондан лойихаланади.
Download 49.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling