Станция иншооталари гуруҳи муҳандислари ва алоқа электромеханиклари учун саволлар


Download 103.5 Kb.
bet1/3
Sana07.11.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1752951
  1   2   3
Bog'liq
С И Г ХОДИМЛАРИГА САВОЛНОМА



Станция иншооталари гуруҳи муҳандислари ва алоқа электромеханиклари учун саволлар.






Саволлар

Жавоблар

1

Абонент-линия шикастланишлари қайси шикастланишларга ажралади.

Абонент-линия шикастланишлари:
а) ҳаво симлари – кабел қутисидан кириш илмоқлари ёки кириш устунигача;
б) абонент симлари –тақсимлаш қутиси, кириш илмоқлари ёки кириш устунидан асосий ва қўшимча ТАнинг розеткасигача;
в) ўтувчи қурилмалар (ТШ ва кабел қутилар плинтлар ва шнурлар), кабел қутилар ва муҳофазаловчи абонент қурилмаларидаги эрувчан сақлагичлар ва кўмирли зарядсизлагичлар
Аппарат шкастланишлари:
- микрафон,
-телефон,
-шнур (микротелефон, розеткага оид),
-ричаг ва унинг тешиклари,
-қўнғироқ,
-рақам тергич.
Кабель шкастланишлари:
-охирги қурилмалар,
-магистрал кабель;
-тақсимлаш кабели,
- муфталар (уловчи ва тармоқловчи),
Абонент-станция шкастланишлари:
-телефон станциялари кросида аниқланмаган шкастланишлар



2

Қанча вақтларда Абонент –станция шикастланишлари бартараф этилади

- Абонент –станция шкастланишлари Хизмат кўрсатиладиган АТС, ЭАТСларда кроссига ариза келиб тушган вақтдан бошлаб 45 дақиқа. Хизмат кўрсатилмайдиган АТС, ЭАТСларда 2 соат.

3

Абонент ким?

абонент — телекоммуникациялар оператори ёки провайдери билан тузилган шартномага асосан телекоммуникациялар хизматларидан бевосита фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;



4

АТС сўзинини тахлил килиб беринг.

автоматик телефон станцияси (бундан буён матнда АТС деб юритилади) — телефон боғланишларнинг ва узилишларнинг автоматик равишда ўрнатилишини таъминловчи телефон станция;



5

АТС таъсир зонаси деганда нимани тушунасиз?

АТС таъсир зонаси — телефон станцияси ёки подстанциядан кабель (ҳаво) линиялари ёки радио фойдалана олиш воситалари орқали телефонлаштирилиши мумкин бўлган ҳудуд;



6

Аутентификация нима?

аутентификация — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи томонидан кўрсатилган идентификациялаш маълумотларининг ҳақиқийлигини аниқлаш;



7

IP-адрес деганда нимани тушинасиз?

IP-адрес — TCP/IP технологиялари билан бошқариладиган маълумотлар узатиш тармоғида компьютерлар ёки узелларни идентификациялайдиган ноёб адрес;



8

Wi-Fi хизматлари нима?

Wi-Fi хизматлари — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун Wi-Fi технологияси бўйича четки ускуналарга фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига ускунадан фойдаланишни тақдим этиш.



9

GPON технологияси нима?

PON нинг пассив оптик тармоқлари асосидаги дарахсимон топологиясидан PON технологияси асосидаги «нуқта — кўп нуқта» мантиқий топологиясидан фойдаланилади. Марказий тугуннинг битта портига ўнлаб абонентни қамраб олувчи дарахцимон архитектура асосидаги бутун бошли оптик-толали сегментни улаш мумкин.
Бунда дарахтнинг оралиқ тугунларида манба ва хизмат талаб қилмайдиган зич, тўлиқ пассив оптик ажратгичлар(сплиттерлар) ўрнатилади.
Кўп нуқтали дарахцимон топология абонентлар реал жойлашишини келиб чиқиши, оптик кабелни ётқизишдаги харажат ва кабел тармоғидаги эксплуатация оптик тармоқлагичларни жойлашишини оптималлаштиришга олиб келади.
Камчилигига PONтехнологиясининг мураккаблиги ва оддий дарахт топологиясида заҳиралашнинг йўқлигини киритиш мумкин.

10

PON тармоғининг хусусиятлари:

  • бир тола бўйлаб бир-бирига қарама-қарши икки узунликдаги (1550 нм ва 1310 нм) тўлқинни узатувчи дарахцимон архитектура.

  • Дарахтнинг оралиқ тугунларида пассив оптик тармоқлагичлар жойлашади.

  • ТДМА уланиш усулидан фойдаланиш абонентлар орасида ўтказиш полосасини мослашувчан тақсимланишига йўл қўяди.

  • Марказий тугундан келаётган битта толага 32 та абонент тугунларини улаш мумкин.

  • PON технологиясида кирувчи трафикни кенг оммага етказиб беришда оқимларни спектрал ажратишдан ва чиқувчи каналда эса вақт бўйича мултиплексорлашдан фойдаланилади.

  • Максимал масофаси 20 км ни ташкил қилади.

  • биринчиси, иккала йўналишда ҳам ма’лумотларни узатиш тезлиги 155 Мбит/с бўлган симметрик трафикларга мўлжалланган.

  • иккинчиси, ассиметрик бўлиб, абонентдан тармоққа ма’лумотларни узатиш 155 Мбит/с, тармоқдан абонентга эса 622 Мбит/с тезликда амалга ошади.







Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling