Статик аниқ ясси фермаларни қЎЗҒалмас юкларга ҳисоблаш


Download 10.16 Kb.
bet2/6
Sana14.04.2023
Hajmi10.16 Kb.
#1356711
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-maruza

2. Фермаларнинг турлари.


Фермалар қуйидаги белгиларига қараб турларга бўлинади:
1. Фермалар ташқи контурининг кўринишига қараб учбурчак шаклли (8.2-расм, а), параллел белбоғли (8.2-расм, б) ва полигонал шаклли (8.2-расм, в) бўлиши мумкин.
2. Фермалар панжараларининг тузилишига кўра қуйидагиларга бўлинади: учбурчак панжарали (8.3-расм, а); оддий ҳовон панжарали (8.3-расм, а, б, в); ярим ҳовон панжарали (8.3-расм, б); икки ҳовон панжарали (8.3-расм, в) ва кўп панжарали (8.3-расм, г) фермалар.
3. Ферма таянчларининг жойлашишига кўра қуйидагиларга бўлинади: балкасимон фермалар (8.2-расм); консолли балкасимон фермалар (8.4-расм, а); консол фермалар (8.4-расм, б) ва аркасимон фермалар (8.5-расм).
4. Фермалар фойдаланилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: томларни ёпишда ишлатиладиган стропила фермалари (8.6-расм, а); кўприк фермалари (8.2 ва 8.3-расмлар); кран фермалар ва минорасимон фермалар (8.6-расм б ва в).
5. Кўприк фермаларда конструкцияларининг талабига кўра ҳаракат юқоридан, пастдан ёки ўртадан бўлиши мумкин (8.2-расм, б; 8.3-расм, а).
3. Фермаларни қўзғалмас юклар таъсирига ҳисоблаш.


Фермаларни ташқи юклар таъсирига ҳисоблаш деганда, унинг стерженларидаги зўриқишларни аниқлаш тушунилади. Бунинг учун, аввало, ферма таянч реакциялари мувозанат тенгламалари ёрдамида аниқланади. Сўнгра, ферма стерженларидаги зўриқишлар ҳисобланади. Ферма стерженларидаги зўриқишлар асосан қуйидаги усуллар ёрдамида аниқланади:

  • Тугун қирқиш усули.

  • Тўлиқ кесим усули.

  • Қўшма кесим усули.

  • Стерженларни алмаштириш усули.

  • Ёпиқ контур усули.


  • Download 10.16 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling