Статик аниқ ясси фермаларни қЎЗҒалмас юкларга ҳисоблаш


Download 10.16 Kb.
bet3/6
Sana14.04.2023
Hajmi10.16 Kb.
#1356711
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-maruza

График усул.

Ферма стерженларидаги зўриқишларни аниклашни хар бир усулини алоҳида-алоҳида мисолларда кўриб чиқамиз.


1. Тугун қирқиш усули. Бу усулда ферма тугунлари фикран кетма-кет қирқиб ажратиб олиниб, унинг мувозанати қаралади. Чунки ҳар бир ажратиб олинган тугунларда бир нуқтада кесишувчи зўриқиш кучлар системаси мавжуд. Бу ҳолда стерженлардаги зўриқишларни аниқлаш чоғи ҳар бир тугун учун иккита мувозанат тенгламасини тузиш мумкин:


Х = 0; У = 0 .


Бу тенгламаларни тузиш 2 та стержен туташган ихтиёрий тугундан бошланади ва ундаги номаълум зўриқишлар топилади. Сўнгра номаълум зўриқишлари иккитадан ортиқ бўлмаган тугунлар қирқиб олиниб, мувозанат тенгламаларини тузиш билан ферманинг бошқа стерженларидаги зўриқишлар аниқланади.
Бу усул ёрдамида тугунлар мувозанатининг айрим ҳолларини текшириб, ноль зўриқишли стерженларнинг белгиларини аниқлаймиз. Буни қуйидаги мисол ёрдамида қараймиз.
Мисол. 8.7-расм, а да берилган ферманинг ноль стерженлари аниқлансин.
Ечиш. Ферма таянч реакцияларини аниқлаймиз.


Х = 0 ; НА = 0.
МА = 0; Рd + P3d + P4d – RВ 4d = 0, бундан . МВ = 0; RА4d - P3d - Pd = 0, бундан .
Текшириш: У = 0; RА + RВ - 3Р = 2P + P – 3Р = 0.
2. 8.7.-расм, а да кўрсатилган фермадан 1-тугунни ажратиб, туташган стерженлардаги зўриқишларни аниқлаймиз (8.7-расм, б):


Х = 0; N1-2 = 0 ; У = 0 ; N1-А = 0.


Демак, бир чизиқда ётмаган икки стержен туташган тугунга юк қўйилмаган бўлса, ферманинг бу стерженларидаги зўриқишлар нолга тенг бўлади. Бу шарт ноль зўриқишли стерженларнинг биринчи белгисидир.
3. Ферманинг 3-тугунини ажратиб, унинг учун мувозанат тенгламаларини тузамиз (8.7-расм, в).


Х = 0; - N3-А + N3-5 = 0; бундан N3-5 = N3-А .


У = 0; N3-2 = 0.
Демак, ферманинг юкланмаган тугунида учта стержен туташган бўлиб, уларнинг иккитаси бир тўғри чизиқда ётса улардаги зўриқишлар бир-бирига тенг, учинчи стержендаги зўриқиши эса нолга тенг бўлади. Бу ноль зўриқишли стерженларнинг иккинчи белгисидир. Бунга асосан
N
4-5 = N7-6 .= 0.


4. Ферманинг 8-тугунини қирқиб, унинг учун мувозанат тенгламаларини тузамиз (8.7-расм, г):
Х = 0 ; - N8-6 = 0;


У = 0 ; - Р – N8-В = 0; N8-В = - Р


Демак, тугунда икки стержен туташган бўлиб, унга қўйилган юк бирор стержен ўқи бўйлаб йўналган бўлса, бу стержендаги зўриқиш қўйилган юкка тенг, иккинчи стержендаги зўриқиш эса нолга тенг. Бу ноль зўриқишли стерженларнинг учинчи белгисидир.


2. Тўлиқ кесим усули. Ясси ферманинг айрим стерженларидаги зўриқишларини аниқлаш талаб қилинса, у ҳолда тўлиқ кесим усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу усулда ферманинг зўриқиши аниқланадиган стерженини кесиб ўтувчи бирор I-I тўлиқ кесим билан фермани фикран икки қисмга ажратилиб, унинг чап ёки ўнг қисмини мувозанати текширилади.
Бу ерда имкони борича ферманинг кучлар кўпроқ таъсир қилаётган қисмини ташлаб юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ферманинг қолдирилган қисми учун текисликдаги кучларнинг мувозанат тенгламалари тузилади. Ферманинг ажратилган қисмидаги номаълум зўриқишларни аниқлаш учун статиканинг мувозанат тенгламаларидан фойдаланилади. Тенгламалар тузишда, иложи бўлса ҳар бир тенгламада номаълумлар сони биттадан ошмаслиги лозим.



Download 10.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling