Статистик таҳлил натижаларига тўхталсак
Download 27.25 Kb.
|
Тест таркибига 19 та топшириқ киритилди ва ҳар бир тест топшириғи учун 4 тадан жавоб вариантлари таклиф этилди
Статистик таҳлил натижаларига тўхталсак. Тест таркибига 19 та топшириқ киритилди ва ҳар бир тест топшириғи учун 4 тадан жавоб вариантлари таклиф этилди. Талаба тестнинг ҳар бир тўғри бажарилган топшириғи учун 4 баллдан тўплаш имконига эга бўлди. Амалдаги мезонлар асосида тестдан 86 ва ундан юқори балл тўплаган талабага «5» баҳо, 71-85% тўғри бажарган талабага «4» баҳо, 56-70% кўрсаткичга эришган талабага «3» баҳо 55% дан паст балл олганларга “2” баҳо қўйилди. Синергетик ёндашув асосида ўқитишда олиб борилган тажрибалар сўнгги босқичининг 3 йиллик умумлаштирилган статистик таҳлили қуйидаги жадвалда келтирилган. 3.2.-жадвал. Тажрибаларнинг умумлаштирилган статистик таҳлили натижалари
Мазкур жадвалдаги баҳолар ўртача қийматлари тақсимотини диаграмма кўринишида қуйидаги 3.2-расмда яққолроқ кўриш мумкин. 3.2- диаграмма. Баҳоларнинг ўртача қийматлари тақсимотининг диаграмма кўриниши Бу диаграммадан, олий таълим муассасаларида ўтказилган педагогик тажрибаларда физикани ишлаб чиқилган педагогик технологиялар асосида ўқитилганда, тажриба гуруҳида баҳоларнинг ўртача қиймати бўйича ўсиш тенденцияси сақланиб қолинганлиги кўриниб турибди. Назорат гуруҳларида эса, бу кўрсаткич бўйича, аксинча манзара кўзга ташланади. Педагогик тажрибадан олинган натижаларнинг ишончлилигини аниқлаш, таклиф қилинган услубнинг қанчалик самаралилигини кўрсатиш мақсадида »-квадрат мезонидан фойдаланилди. Унда кўрсатилган статистик мезоннинг қиймати формула бўйича ҳисоблаб топилади Бу ерда с-категория (тоифа), яъни қўйилган баҳо сони. Бизнинг тадқиқотда с4, 0,05 – олдиндан берилган муҳимлик даражаси; Q1i –ўрганилиш хусусияти бўйича i-чи категорияга тўғри келган биринчи танловдаги объектлар сони, Q2i –ўрганилиш хусусияти бўйича i-чи категорияга тўғри келган иккинчи танловдаги объектлар сони М.И.Грабарь ва К.А.Краснянскаялар 5 таклиф қилган “Г” жадвали бўйича 0,05 ва эркинлик даражаси сони с-1 4-13. Тажриба ва назорат гуруҳлари учун статистик мезон қиймати Ткрит 7.82 Статистик мезоннинг критик қиймати Ткрит дан кўзатиш қиймати Ткуз кичик (Ткуз Ткрит) ёки катта (Ткуз Ткр) бўлади, деб оламиз. Қуйида статистик мезон Т нинг кўзатилган қийматларига мос ( 3.2-диаграммаларда келтирилган тажриба ва назорат гуруҳларининг натижалари учун) - мезони бўйича ҳисобласак, Ткуз=10,30 га тенглиги келиб чиқади.. Бу шароит учун статистик мезон қийматининг критик қиймати 3 да Ткрит 7,82 ни ташкил қилганини эътиборга олсак, биз кўраётган ҳолларда ТкузТкрит эканлиги келиб чиқди. Олинган натижалар нолинчи гипотезани қабул қилинмаслиги учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундан хулоса шуки, тажриба ва назорат гуруҳларидаги талабалар билимидаги фарқ статистик аҳамиятга эга. Бу билан биз таклиф қилган ўқитиш услубининг афзаллиги исбот қилинди деб ҳисоблаймиз. М.И.Грабарь ва Краскянская К.А. Пременение математическая статистика в педагогическихисследованиях М: Педагогика, 1977, 420 с. Download 27.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling