Statistik tasniflash va guruxlash


-Ma’ruza. Statistik ma’lumotlarni taqdim etish usullari


Download 47.4 Kb.
bet2/2
Sana06.04.2023
Hajmi47.4 Kb.
#1336100
1   2
Bog'liq
2-maruza

2.2.-Ma’ruza. Statistik ma’lumotlarni taqdim etish usullari:

  1. Statistik jadvallar deganda nimani tushunasiz ? Ular so‘z bilan bayon etishga qaraganda afzalliklarga egami ?

Статистик ахборотларни жадвалда ифодалаш сўз билан баѐн этишга қараганда ўрганилаѐтган воқеаларни равшан ва жозибали қилиб тасвирлайди. Жадвал - статистик маълумотларни яққол, ихчам ва умумлаштириб тақдим этиш усулидир. Статистикадаги жадваллар логарифмлик, карра ва бошқа жадваллардан тубдан фарқ қилади. Улар ижтимоий-иқтисодий хаѐтимиз, турмушимизнинг турли томонларини таърифловчи кўрсатгичларни яққол ва ихчам шаклда, ўзаро боғланишда ифодалаб, умумий ва ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиради.

  1. Statistik jadval qanday unsurlardan tarkib topgan ? Uning ega va kesimi deganda nima tushuniladi? Jadval maketi nima?

Жадваллар ѐтиқ ва тик тўғри чизиқлар кесилмаларидан тузилган геометрик шакл бўлиб, қатор ва устунлардан таркиб топади. Уларда ўрганилаѐтган объектлар ва уларнинг кўрсатгичлари жойлаштирилади. Ҳар бир қатор ва устун ўз номига, жадвал эса умумий сарлавҳаларга эга бўлиб, булар жадвалнинг асосий унсурлари ҳисобланади.
Статистик жадвал чуқур маънога эга бўлиб, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ифодалаши бўйича уни ўзига хос мантиқий гапга ўхшатиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир статистик жадвалнинг эгаси ва кесими мавжуддир. Ҳар хил кўрсаткичлар орқали таърифланаѐтган тўплам жадвалнинг эгаси, кўрсаткичлар эса жадвалнинг кесими ҳисобланади.

  1. Statistik jadvallarning qanday turlarini bilasiz ?

Иқтисодий изланишларда статистик жадвалларнинг ҳар хил турлари қўлланилади. Эганинг тузилишига қараб статистик жадваллар уч турга бўлинади: оддий, группавий ва комбинацион.

  1. Statistik jadvalni tuzish tartib koidalari qanday?

Статистик жадвал ихчам ва кўримли чиқиши учун уни тузишда қуйидаги қоида ва тартибларга эътибор қилиш керак:
1. Жадваллар хажми катта бўлмаслиги керак. Мураккаб тўпламларни ўрганишда жадвал хажмини кенгайтирмасдан, яхшиси икки ва ундан ортиқ ўзаро боғланган жадваллар тузиш керак. Жадваллар аниқ, тушунарли ва ўқишга осон кўринишда тузилиши керак.
2. Жадвалнинг умумий номи ундаги эга ва кесимлар мазмунини ифодалаши лозим, уни қисқартириб ѐзиш мумкин эмас.
3. Жадвалда бир-бири билан боғлиқ кўрсатгичлар бирин-кетин, соддадан мураккабга қараб ўсиб бориш тартибда жойлаштирилиши лозим.
4. Жадвалдаги маълумотлар мазмунини англаш осон бўлиши учун уларни бир хил аниқлик даражаси билан бутунлаштириб, каттароқ сонлар орқали ифодалаш лозим.
5. Шартли белгилашларга катта эътибор бериш керак. Зарур бўлганда айрим кўрсатгичлар ѐнига юлдузча ѐки рақамлар қўйилиб, уларни қаердан ѐки қандай ҳисоблаб олинганлиги илова тарзида берилиши керак.
6. Ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, жадвалда шу кўрсатгич ўрнига «маълумот йўқ» ѐки нуқталар (…) қўйилади, агарда ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (-) белгиси билан ифодаланади.

  1. Statistik grafiklar deganda nimani tushunasiz ?

Графиклар кишининг диққатини ўзига тез жалб этиши билан бирга маълумотларни яхшироқ эсда сақлашга, тўлароқ ва чуқурроқ тасаввур қилишга имкон беради. Шунинг учун ҳам улар ижтимоий тараққиѐтнинг барча сохаларида эришилаѐтган ютуқларимизни оммалаштиришда, камчиликларимизни эса яққол кўрсатишда муҳим қурол вазифасини ўтайди.

  1. Grafiklar qanday maqsadlarda kullaniladi?

Бу усул турли ҳодисаларни таққослашда, уларнинг динамикаси ва ўзаро боғланишларини таҳлил қилишда, корхона, туман ва вилоятлар иқтисодий ўсиш жараѐнлари бўйича хулоса чиқаришда, ўрганилаѐтган мураккаб тўпламларнинг тузилишини текширишда, айрим воқеаларнинг ҳудудлар миқиѐсида ѐйилиш кўламини тавсифлашда кенг қўлланилади.

  1. Tasvir nima ?

Тасвир – бу графикнинг асоси ва тилидир. У ѐки бу кўринишдаги геометрик шаклнинг қўлланишига қараб графиклар нуқтали, чизиқли, устунли, лентали, квадратли, доирали ва ҳоказо кўринишларда бўлиши мумкин. Булардан ташқари тасвир ногеометрик шаклларда, яъни расм, силуэт кўринишида ҳам бўлади

  1. Grafik qanday talkin kilinadi?

График талқини деганда унинг мазмунини сўз билан тушунтириш тушунилади. Бу ўринда шуни қайд қилиш керакки, график номи аниқ ва қисқа бўлиб, нима, қаерда ва қачон деган саволларга тўлиқ жавоб бериши керак. Агар график бир неча чизиқлардан тузилган бўлса ва у график майдонига сиғмаса, бундай ҳолатда чизиқларни шартли белгилар билан ифодалаб, график майдонидан ташқарига чиқариш керак.

  1. Grafiklarning qanday turlarini bilasiz?

Статистик график турлари

Диаграммалар Статистик хариталар




  • Таққослаш диаграмм Карто граммалар

10.CHizikli diagrammalar qanday tartibda tuziladi?
Чизиқли диаграммалар кенг тарқалган бўлиб, улар ѐрдамида динамика қаторлари кўрсатгичлари, ҳодисалар орасидаги боғланишлар, тақсимот Статистик график турлари Диаграммалар Статистик хариталар Таққослаш диаграмммалари Тузилмавий диаграмммалар Динамик диаграмммалар Картограммалар Картодаграммалар7 қаторлари кўрсатгичлари ва шу кабилар тасвирланади. Улар координат майдони ѐки рақамли сетка асосида тузилади.





Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling