Statistik tasniflash va guruxlash


Download 47.4 Kb.
bet1/2
Sana06.04.2023
Hajmi47.4 Kb.
#1336100
  1   2
Bog'liq
2-maruza




2.1- Ma’ruza. Statistik tasniflash va guruxlash



Оглавление



  1. Tasniflash nima va nima uchun ommaviy xodisa va jarayonlarni urganishda uni kullash kerak?

Статистикада таснифлаш деганда ўрганилаѐтган нарсалар ва ҳодисаларни тартиблаш мақсадида уларнинг табиати, ўхшашлик ва фарқловчи хусусиятларига қараб маълум қисмларга, гуруҳларга, синфларга, туркумларга, турларга тақсимлаш тушунилади. Тақсимлаш асоси қилиб олинган белги ѐки белгилар тўдаси таснифлаш белгиси, уларнинг ҳар бир соҳиби таснифлаш бирлиги деб аталади.

  1. Xamma fanlarda xam ob’ektlarni tasniflash amalga oshiriladimi ?

Статистик таснифлаш ҳамма сохаларда қўлланилади ва турлича номлар билан юритилади. Мисол қилиб, кимѐдан Менделеевнинг даврий элементлар системасини, ботаникадан – ўсимликлар системасини, кутубхоначилик ишларидан – кундалик ва даврий матбуот манбалари систематикасини, астрономиядан – Қуѐш системаси ѐки юлдузлар системасини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Объектларни таснифлаш бир хил хусусиятларини ажратишга қаратилган янги даражадаги гуруҳлаш жараѐнидир. Тасниф объекти сифатида ахборотга нисбатан ажратилган синфлар ахборот объектлари деб аталади.

  1. Tasniflashning qanday turlari va usullari mavjud?

Таснифлагич – бу маълум таснифлашга мувофиқ кодлар билан нишонланган объектларнинг (иқтисодиёт тармоқлари, корхоналар, фаолият турлари, товар ва хизматлар, касб-ҳунарлар ва ҳоказо) тартиблаштирилган рўйхатидир.

  1. Faset nima? Ierarxiyaviy tuzilma-chi?

Фасет – ҳар бир тасниф бирликларини номма – ном ёзиб чиқиш рўйхати.

  1. Bozor sharoitida kullanadigan muxim tasniflashlar.

Иқтисодий фаолият турларини тармоқлар бўйича таснифлаш социалиқтисодий тараққиѐтни таҳлил қилишда муҳим ўрин тутади. У корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни ѐки уларнинг мустақил қисмларини (айрим товар ва хизматларни ишлаб чиқариш) халқ хўжалиги ва саноат тармоқлари бўйича тақсимлаш учун пойдевор ҳисобланади.Тармоқ таснифлари товар ва хизматлар таснифлари билан узвий боғлангандир. Иқтисодий фаолият турларини тармоқлар бўйича таснифлаш эса товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, даромадларни барпо этиш, уларни тақсимлаш ва қайта таксимлаш, истеъмол қилиш ва жамғариш жараѐнларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш омилларини ўрганиш учун замин яратади.

  1. Statistik guruxlash deganda nima tushuniladi, u qanday axamiyatga ega ?

Статистик гуруҳлаш деб ижтимоий ҳодиса ва жараѐнларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида энг муҳим ҳарактерли белгилар бўйича бир гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. Статистик гуруҳлаш деб ижтимоий ҳодиса ва жараѐнларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида энг муҳим ҳарактерли белгилар бўйича бир гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади.
Гуруҳлаш негизига ҳар доим ҳодисани тўла тавсифлаб берувчи муҳим белгиларни асос қилиб олиш керак. Гуруҳлаш белгисини танлашда унинг аниқ вақт ва жой шароитини ўша даврнинг моҳиятини ифодаловчи масалаларни ѐрита олувчи белгилар эканлигига эътибор бериш керак. Мураккаб ҳодисаларни ўрганишда гуруҳлашни фақат битта белги бўйича эмас, балки бир неча муҳим белгилар бўйича амалга ошириш керак.

  1. Statistik guruxlashning qanday turlarini bilasiz?

Кўзланган мақсад ва вазифаларни хал қилиш нуқтаи назаридан статистик гуруҳлаш уч турга 1) типологик; 2) тузилмавий; 3) аналитик гуруҳлашларга бўлинади. Ҳар бир турдаги гуруҳлаш муайян мақсад ва вазифаларни ечади.

  1. Tipologik guruxlash qanday guruxlash? Uning axamiyati nimada?

Типологик гуруҳлаш ѐрдамида тўпламнинг турли хилдаги бирликлари сифат жиҳатдан бир хил гуруҳларга, бир хил типларга ажратилади. Халқ хўжалигини тармоқларга бўлиш, аҳолини синфларга бўлиб ўрганиш, қишлоқ хўжалигини ширкат ва фермер, шахсий хўжаликлар миқиѐсида ўрганишлар типологик гуруҳлашларга мисол бўла олади.

  1. Ikkilamchi guruxlash kaysi usullarda bajarilishi mumkin?

Иккиламчи гуруҳлаш эса дастлабки гуруҳлаш оралиқларини йириклаштириш йўли билан ва оралиқларнинг нисбатига асосланиб янги гуруҳларни ҳосил қилиш усулларида амалга оширилиши мумкин.

Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling