«Статистика» фанининг
2018/2019 ўқув йили учун мўлжалланган
СИЛЛАБУСИ
Фаннинг қисқача тавсифи
ОТМнинг номи ва
жойлашган манзили:
Гулистон давлат
университети
Гулистон щахри, 1У
микрорайон
Кафедра:
Иқтисодиёт
“Ижтимоий-иқтисодий”
факультети
Таълим соҳаси ва
йўналиши:
5230100–
“Иқтисодиёт”
таълим соҳаси
Иқтисодиёт
Фанни (курсни) олиб
борадиган ўқитувчи
тўғрисида маълумот:
Катта ўқитувчи
Маҳмудов Шерали
Хусанович
e-mail:
magicman_sher@mail.ru
Дарс вақти ва жойи:
Бош бино 312-
аудитория
Курснинг
давомийлиги:
04.09.2018-20.06.2019
Индивидуал график
асосида ишлаш
вақти:
Сешанба ва пайшанба кунлари 14.00 дан 17.00 гача
Фанга ажратилган
Соатлар
Аудитория соатлари
Мустақил
таълим:
98
Маъруза:
72
Семинар 72
Фаннинг бошқа
фанлар билан
боғлиқлиги :
Иқтисодиёт назарияси, эконометрика, микроиқтисодиёт, лойиҳа
тахлили, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик,
менежмент,
институционал иқтисодиёт, солиқ ва солиққа тортиш фанлари
«Статистика» КУРСИНИНГ МАЗМУНИ
Миллий макроиқтисодий кўрсаткичларни халқаро меъёрларга мослаштириш,
молиявий корхона, халқаро иқтисодий алоқаларда экспорт ва импорт қилинадиган
маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида
давлат
статистика ва ҳисобот тизимини умумуслубий асосларини қайта кўриб чиқиш борасида
мамлакатимиз ҳукумати томонидан бир қанча қарорлар ва қонунлар қабул килинди. Уларни
олий таълимнинг иқтисодий йўналишлари бўйича таҳсил
олувчи талабалар онгига
сингдириш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада статистика
фанининг ўрни ва аҳамияти ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш билан бир вақтда олий
таълим тизимини тубдан ислох қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб
қолмоқда. Бу аввалом бор олий таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартларидан
кўзланган фанларнинг мазмуни ва ўқув дастурини халқаро андозаларга мослаштириб, янада
такомиллаштиришни ҳозирги куннинг долзарб вазифаси этиб қўймоқда. Барча бозор
иқтисодиёти ривожланган ва тараққий
эта бошлаган мамлактларда, уларнинг
университетлари ва олий мактабларида ягона статистика курси ўқитилиб келинди ва ҳозирги
кунда ҳам ўқитилмокда. Кўп йиллар давомида синовлардан ўтган
мазкур бой тажрибани
ҳисобга олиб, университет ва институтларимизда ҳам уларнинг йўналишларидан қатъий
назар, ягона статистика курсини ўқув жараёнларида кўзлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу
билан бирга олий таълимнинг иқтисодий йўналишлари бўйича талабаларда сатистик
2
тафаккур бунёд этиш соҳасида юртимизда тўпланган тажрибалардан воз кечиш ҳам нотўғри
бўлади. Бунда статистика назарияси билан бир қаторда иқтисодий статистика ва статистика
сохаларига хос масалалар ҳам ягона статистика курсида фан назарияси ва
услубияти билан
узвий боғланган ва изчил уйғунлашган ҳолда ёритилиши лозим.