Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
 
1.1. Мазкур меъёрлар шаҳарлар, манзилгоҳлар ва қишлоқ аҳоли 
жойларидаги янги қурилаётган, қайта таъмирланаётган ва капитал 
таъмирланаётган турар-жой (уйлар ва ётоқхоналар) бинолари ва жамоат 
бинолари электр таъминоти, электр ёритиш ва кучланишли электр 
жиҳозлашни лойиҳалашга жорий қилинади. 
1.2. Мазкур меъёрлар ноёб иншоотларнинг электр таъминоти, электр 
ёритуви ва кучланишли электр жиҳозланишини лойиҳалашга, улар ЎзР 
Қурилиш Вазирлиги томонидан тасдиқланган (келишилган) мос меъёрий 
ҳужжатлар ва Электр-ускуналарни ўрнатиш қоидалари(ЭУҚ) талабларига зид 
бўлмагандагина тааллукли бўлади. 
1.3. Мазкур меъёрлар махсус электр техник ускуналар (лифтлар, 
кўтаргичлар, кинотехнологик жиҳозлар, ўқитиш ҳисоб қурилмалари ва ҳ.к.) 
электр юритгичи ва электр жиҳозларини лойиҳалашга, шунингдек 
санитартехник, ёнғинга қарши ва бошқа технологик ускуналарни 
автоматлаштириш курилмаларини лойиҳалашга жорий қилинмайди. 
1.4. Турар жой ва жамоат бинолари электр жиҳозларини лойиҳалашда, 
шунингдек амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари, ЎзР Қурилиш 
Вазирлиги томонидан тасдиқланган (келишилган) бошқа меъёрий ҳужжатлар, 
ҳамда ЭУҚлари талабларига амал қилиш керак. 
1.5. Электртехник 
қурилмаларда қўлланиладиган ускуналар ва 
материаллар давлат ва тармоқ стандартларига, шунингдек белгиланган 
тартибда тасдиқланган техник шартларга мувофиқ бўлиши, ҳамда саноатда 
ишлаб чиқарилиши керак. Серияли ишлаб чиқаришда ўзлаштирилмаган 
электр ускуналар ва бошқа маҳсулотларни лойиҳаларда кўзда тутиш фақат 
буюртмачи ва тегишли вазирликлар ва идоралар ёки ишлаб чиқарувчи 
корхоналар билан келишилган ҳолдагина рухсат этилади. 
 
1.6. Электр ускуна конструкцияси, бажарилиши, ўрнатилиш усули, 
изоляциялаш синфи ва ҳимоя даражаси электр тармoғининг
номинал 
кучланишига ва атроф муҳит шароитларига мос бўлиши керак. 
1.7. Ёритгичлар ва электржиҳозларни сақлаш ва таъмирлаш учун жамоат 
биноларида (ёритгичлар сони 300 ва ундан ортиқ бўлганда) ҳар 1000 ёритгичга 
10 м

ҳисобида, лекин, камида 15 м

қабул килиб, алоҳида хоналар кўзда 
тутилиши керак.
«ToshuyjoyLITI» 
Акциядорлик жамияти 
томонидан такдим 
этилган 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш 
Вазирлигининг 2019 йил 23 декабрь 561- 
сон буйруғи билан тасдиқланган 
Амалга киритилиш 
муддати 2020йил 1 
март 
Шунингдек полдан 5 м дан юқори баландликда ўрнатилган 
ёритгичларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган техник воситаларини сақлаш 
учун хона кўзда тутилиши лозим.
1.8. 
Электрўтказгичлар учун ариқчалар, туйнуклар, олдиндан 
ўрнатилувчи деталлар, электрўтказгичлар учун ариқчаларга эга бўлган 



плинтуслар ва наличниклар, шунингдек қурилиш элементлари ичига уларни 
ясашда монолитланган электрўтказгичлар лойиҳанинг электртехник қисми 
лойиҳалаштирувчилари томонидан ишлаб чиқилган топшириқлар бўйича 
архитектура-қурилиш чизмалари, қурилиш махсулотларининг лойиҳалари ва 
чизмаларида кўзда тутилиши лозим

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling