Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
Изоҳлар: 1 Поз. 1 - 6 4 -устун- солиштирма юкланиш ҳавони
кондиционерлаш мавжудлигига боғлиқ эмас . 2 Поз. 15, 16. 4 -устун- бассейнлар ва спортзаллар юкламаси ҳисобга олинмаган . 4.35. Жамоат биноларига тегишли бўлмаган биноларнинг истеъмолчилари учун реактив кувватининг, компенсацияловчи қурилманинг жами ҳисобий куввати 100 кВт ёки квар ва ундан ортиқ бўлганидаги компенсацияси электр тармоқларидаги реактив кувватни компенсацияловни тизимий ҳисоби бўйича Йўриқномаларга ҳамда саноат корхоналари электр тармоқларидаги реактив қувватни лойиҳалаш бўйича Кўрсатмаларга мувофиқ бажарилиши керак. 5. ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИНГ СХЕМАЛАРИ 5.1. Электр тармоқларининг схемалари содда, тежамкор бўлиши ҳамда бинолар электр қабул қилгичлари электр таъминотининг ишончлилигига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб тузилиши керак. 5.2. Бинода, одатда, шаҳар тармоғидан электр энергиясини қабул қилиш ва уни бино истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган битта умумий киритув-тақсимлаш қурилмаси ёки бош тақсимлаш шчити (КТҚ,, БТШ) ўрнатилиши керак. Алоҳида турган ТП лардан таъминланишда ва киритувларнинг ҳар бирида меъёрдаги ва авария режимлардаги юкланиш 400- 630 дан ортиқ бўлганида (ТП дан чиқаётган линияларнинг коммутация ва ҳимоя аппаратарининг номинал токига боғлиқ ҳолда) КТҚ (БШТ) лар миқдорининг оширилишига йўл қўйилади. Бошқа ҳолларда КТҚ ёки БТШ лар миқдорини ошириш техника- иқтисодий асос бўлганда йўл қўйилади. Турар-жой уйларида КТҚларни ўрта секцияларда жойлаштириш тавсия этилади. Жамоат биноларида БТШ ёки КТҚлар, бинода жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар сонидан катъий назар, асосий абонентда жойлашиши керак. Баландлиги 3 қават ва ундан ортиқ бўлган бинолардаги КТҚ ларда, шунингдек лифтларэлектр таъминотининг киришида ҳар бир фазасига 0,5 мФ гача сиғимга эга бўлган КЗ типидаги ҳалал берувчи шовқинларни бостирувчи конденсаторлар ўрнатишни кўзда тутмоқ лозим. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling