Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
12.3. Ички электр тармоқлари, шу жумладан, ёнғинга қарши қурилмалар, бошқариш ва сигнализация занжирларининг тармоқлари алюмин жилали симлар ва кабеллар билан бажарилиши керак. Техник-иқтисодий асослаш бўлганида таъминловчи линияларни алюмин шинасимлар билан бажариш рухсат этилади. Кир ювиш цехларининг ва кирхоналардаги эритмалар тайёрлаш хоналарининг куч электр қабул қилгичлари электр тармоқларининг симлари пластмасса изоляцияга ўралган мис жилали бўлиши ҳамда пол бўйлаб пластмасса қувурларда ётқизилиши керак. Қувурларнинг, пол сатҳидан баланд бўлган ва пол ости тўшамасининг 1 м гача жойидаги чиқариш қисмлари занглашдан ва улар ичига нам ўтишидан ҳимояланган пўлат қувурлар ичида бажарилиши керак. 12.4. Гуруҳланган ёритиш тармоғини ётқизишни, одатда, қурилиш конструкциялари бўшлиқлари ва ариқлари ичида, бундай имконият бўлмаганида эса, пластмасса қувурлар ичида яширин алмаштириладиган қилиб бажармоқ лозим. 60 Зарурат бўлганида, лойиҳаларда гуруҳланган тармоқларнинг ўтиши учун темир-бетон ригелларлар ва колонналарда диаметри 25 мм дан ортиқ бўлмаган ариқчалар кўзда тутмоқ тавсия этилади. Симларни яширин қилиб, қувурларсиз деворлардаги ўйма излар бўйлаб, сувоқ остида ўтказишга йўл қўйилади. 12.5. Иситилмайдиган ертўлаларда, техникавий тагхоналар ва йўлакларда, чордоқларда, зах ва ўта зах хоналарда, насос хоналарда, иссиқлик пунктларида, шунингдек ёғоч конструкциялардан барпо қилинадиган биноларда электр симларни очик ҳолда, Э'У'Қнинг 2.1- ва 7.1- боблари талабларига риоя қилиб, бажариш рухсат этилади. Меъёрий муҳитга эга жамоат биноларининг хоналарида гуруҳланган электр тармоқларини пластмасса ва металл қутиларда ҳамда электр техник тармоқарини ётқизиш учун ариқчаларга эга, қийин ёнувчан изоляциялаш материаллардан қилинган плинтусларда ётқизишга йўл қўйилади . Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling