Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

10. 
ҚИСҚА ТУТАШУВ ТОКЛАРИ
 
 
10.1
КТҚ, БТШлар қисқа туташув режими бўйича ЭУҚнинг 1.4 ва 
7.1- боблари талабларига мувофиқ текширилиши керак.
Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича 1 категорияли электр қабул 
қилгичларнинг таъминлаш линияларида қисқа туташув режими бўйича 
шунингдек ҳимоялаш аппаратлари ҳам текширилиши керак. Бунда агар 


57 
автомат виключателлар бир марталик чегаравий коммутацион лаёқатлилик 
талабларини қониқтирсалар, улар қисқа туташув токларига нисбатан барқарор 
ҳисобланадилар. 
 
10.2. 
Қисқа туташув токлар ҳисоби трансформаторга келтирилган 
кучланиш ўзгармас ва номинал қийматига тенглик шартидан келиб чиқиб 
амалга оширилиши керак. 
 
10.3. 
Қисқа туташув токлар ҳисобини қисқа туташув ҳолатидаги 
занжир барча элементларининг фаол ва индуктив қаршиликларини, 
шунингдек барча ўтувчи қаршиликларни, шу жумладан, қисқа туташиш
вужудга келган жойдаги ёй қаршилигини ҳам ҳисобга олиб бажармок лозим. 
 
10.4. 
Қисқа туташув зарба токини аниқлаш учун К
у
зарбавий 
коэффициентнинг қийматини трансформатор подстанцияларининг РУ-0,4 
кВ • 
А 
шиналарида - 1,1; тармоқнинг қолган нуқталарида - 1 деб қабул қилмоқ 
лозим.
 
11. КИРИТУВ-ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ, БОШ ТАҚСИМЛАШ 
ШЧИТЛАРИ, ТАҚСИМЛАШ ШЧИТЛАРИ, ПУНКТЛАРИ ВА 
ШЧИТЧАЛАРИ
 
 
11.1. 
КТҚ ва БТШлар, одатда, махсус ажратилган қулфланадиган 
хоналарда (электр шчитхоналари) жойлашиши ва IPOO ҳимоя даражасига 
эга бўлишлари керак. Ушбу хоналарнинг эшиклари ташқарига очилиши 
керак.
Электр шчитхоналарни тутун босмайдиган зинапоя катакларида 
жойлаштириш рухсат этилмайди. 
Жамоат биноларида электр шчит хоналарни, электр шчит хоналар 
ёнғинга қарши 1-тип оратўсиқлар билан ажратилиш шарти билан, ходимлар 
жойлашган хизматчи хоналарга эга ертўлаларда жойлаштириш рухсат 
этилади. 
Турар-жой ва жамоат биноларидаги электр шчит хоналари ва электр 
шчит диспетчерхоналари биринчи қават сатҳидан пасайтирмай ўрнатилиши 
керак, бинода навбатчи ҳодимларнинг доимий бўлишлари учун хоналарнинг 
кўзда тутилганлиги ва электр шчит хоналари ва электр шчит 
диспетчерхоналарининг сув босишини олдини олиш бўйича тадбирлар кўзда 
тутилганлиги ҳолатлари бундан истиснодир 
КТҚ ва БТШларни махсус хоналарда жойлаштириш қуйидаги шарт-
шароитларга риоя килинган такдирда рухсат этилади: 
КТҚ нинг ҳимоя даражаси IP3O дан кам бўлмаслиги керак; 
қурилма ва шчитлар уларга хизмат кўрсатиш учун қулай ҳамда 
яқинлашиш ўнғай жойларда (иситиладиган тамбурларда, вестибюлларда, 
йўлакларда ва ҳ.к.) жойлашган бўлиши керак; ҳимоя ва бошқариш 
аппаратлари қулфланадиган эшикчалар билан жиҳозланган металл шкаф 
ичида ёки девор туйнугида ўрнатилиши керак. Бунда бошқариш 
аппаратларининг дастаклари ташқарига чиқарилмаслиги керак, улар ечма 
бўлиши ёки қулфлаб қўйиладиган бўлиши керак. 


58 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling