Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
14.4. Турар-жой уйларнинг ичига курилган ёки уларнинг ёнига тақаб солинган жамоат аҳамиятига эга хоналарнинг истеъмолчилари учун ҳисоблагичлар таъминлаш манбаси, жумладан турар-жой уйи ТП, КТҚси ёки 70 истеъмолчилардан бирининг КТҚдан қатъий назар, улардан ҳар бирининг киритувида ўрнатилиши лозим. 14.5. Турар-жой уйларида ҳар бир хонадонга ёки боғдорчилик ширкатида жойлашган дала уйчасига битта бир фазали ҳисоблагич ўрнатмок лозим. Зарур ҳолларда хонадонга битта учфазали ҳисоблагич ўрнатиш рухсат этилади (7.1 - б.). 14.6. Ётоқхоналарда бинолар киритувларида ўрнатилувчи ҳисоблагичлар орқали электрэнергия сарфининг марказлаштирилган ҳисобини кўзда тутмок лозим. Истеъмол қилинган электр энергияси учун дифференцацияланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти бўлиши учун лойиҳаларда электр плиталари, турар-жой хоналарини ёритиш, умумий хоналарни ёритиш, лифтлар ва бошқа умумий истеъмолчиларининг белгиланган қуввати ҳамда ҳисобий юкланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилиши керак (алоҳида куч ва ёритишга оид). Хонадон типидаги ётоқхоналарда умумий ҳисобдан ташқари ҳар бир хонадон томонидан истеъмол килинаётган электр энергиясининг назорат ҳисобини амалга оширувчи ҳисоблагичларни кўзда тутмок лозим. Ётоқхоналар ичига киритиб қуриладиган жамоат корхоналари ва ташкилотларининг киритувларида асосий абонент (ётоқхона маъмурияти) билан ҳисоб-китоб қилиш учун назорат ҳисоблагичлари ўрнатилиши керак. 14.7. Турар-жой уйларининг КТҚларида умумий хоналарни, шу жумладан, цоколь ёки ертўла қаватларида жойлашган ёғоч омборлар(газлаштирилмаган уйларда) ва юкхоналар, хўжалик хоналарини ва ҳ.к. ёритиш ҳамда куч электр қабул қилгичлари (насослар ва лифтлар) истеъмол қиладиган электр энергиясини алоҳида-алоҳида ҳисоблаш учун ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак. Баландлиги 16 қаватдан юқори бўлган турар-жой уйларида, ёнғинга қарши қурилмалар, эвакуация вазиятидаги ёритиш ва лифтлар алоҳида шчитдан ёки панелдан таъминланганида, ушбу истеъмолчилар сарфлаган электр энергия ҳисоби умумий ҳисоблагичдан амалга оширилиши керак Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling