Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
15.2. 
Ўтказгичларнинг 
деворлар 
ва 
ораёпмалар 
ичра 
ўтиш 
жойларидаги механик ҳимоя қувурлари бўлакларини, шунингдек технологик 
ускуналарга полдан чиқармаларни ерга улаш (ноллаштириш) талаб қилинмайди 
(ЭУҚ нинг 1.7-боби). 
 
15.3. 
Турли вазифали ва кучланишли электр ускуналарида ерга улаш
(ноллаштирув) учун битта умумий ерлама қурилмасини қўллаш керак. Ушбу
талаб технологик ускуналар ва асбобларнинг бино лойиҳасининг тегишли 
технология бўлимларида эътиборга олинадиган махсус ерламаларига
(масалан, ҳисоблаш марказлари, муҳандислик лаборатория корпусларидаги, 
алоқа 
ва 
ахборот 
узатиш 
тизимидаги, 
даволаш-профилактика 
муассасаларидаги ва ҳ-к. ускуналарнинг ерламаларига) тааллуқли эмас
 
15.4. 
Маиший ҳаво кондиционерларининг, 1 -синфига мансуб стационар
ва кўчма маиший электр асбобларининг (иккиланган ёки кучайтирилган 
изоляцияга эга бўлмаганлари), қуввати 1.3 кВтдан ортик бўлган маиший 
электр асбобларининг металл корпусларини, учфазали электрплиталари, 
қайнатиш козонларининг ва бошқа иситиш жиҳозларининг корпусларини, 
ҳамда ҳўл жараёнли хоналардаги технологик жиҳозларнинг металлдан 
қилинган ток элтувчи бўлмаган қисмларини ерга улаш (ноллаштириш) учун, 
ушбу электр қабул қилгич уланган шчит ёки шчитчадан бошлаб, тиббий
аппаратлар мажмуини таъминловчи линияларда эса, бинонинг КТҚ си ёки 
БТШсидан бошлаб ётқизиладиган, кесими фазавийига тенг бўлган алоҳида 
ўтказгич қўлламоқ лозим. Ушбу ўтказгич таъминот тармоғининг ноль 
ўтказгичига уланади. Бу мақсадда ишчи нол-ўтказгичидан фойдаланиш 
тақиқланади. 
Қолган ҳолларда ерлама ва ноллантирув ҳимоя ўтказгичларининг 
кесимлари ЭУҚнинг 1.7-бобига мос равишда қабул қилиниши керак. 
 
15.5. 
Изоляцияланган кувурлар, юпқа тунука тахтали пўлатдан қилинган 
фалецли, металл енгчали қувурларнинг металл қобиғидан, кабеллар ва газ 
таъминотининг зирхлари ҳамда қўрғошин қобиқларидан ерлама(ноллаштирув)
ўтказгичлари сифатида фойдаланиш тақиқланади

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling