Структура стандартов ieee 802. X
Download 398.62 Kb.
|
6.TCP IP protokollari asosida tarmoqda o\'zaro ishlashni tashkil qilish
6 – маъруза ТСР/IP протоколлари асосида тармоқда ўзаро ишлашни ташкил қилиш.Режа1. IP-пакетнинг тузилиши ва IP-протоколи.2. IP-протоколининг асосий вазифаларива хусусиятлари.IP-пакетнинг тузилиши. IP-пакет сарлавха ва маълумотлар ёзиладиган қисмлардан иборат бўлади. IP-протоколининг функционал жиҳатдан содда ёки мураккаблиги, IP-пакетнинг сарлавхаси қай даражада содда ёки мураккаб эканлигига боғлиқдир. Маълумотларни тармоқ орқали узатиш давомида, кўп вақт, пакет сарлавҳасига жойлаштирилган ахборотни ишлаш учун сарф бўлади. IP-пакетнинг сарлавхасини ташкил этувчи қисмларини ўрганиш билан биз, унинг тузилиши ҳақидаги билимлар билан бирга, IP-протоколининг асосий вазифалари билан ҳам танишиб борамиз. Қуйида IP-пакетнинг сарлавхасини ташкил этувчи қисмлари ва уларни нима учун мўлжалланганликлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Версия рақами (номер версии) – узунлиги 4 бит. IP-протоколнинг қайси версияси эканлигини билдирадиган қисми. Хозирда IP-протоколнинг 4 версияси IPv4-дан фойдаланилмоқда. Ушбу протоколнинг янги версияси IPv6 ҳисобланади.Версия рақами (номер версии) – узунлиги 4 бит. IP-протоколнинг қайси версияси эканлигини билдирадиган қисми. Хозирда IP-протоколнинг 4 версияси IPv4-дан фойдаланилмоқда. Ушбу протоколнинг янги версияси IPv6 ҳисобланади.IP-пакет сарлавҳасининг узунлиги (длина заголовка) – 4 битдан иборат. Бунда ҳар бири 32-бит узунликка эга бўлган сўзлар сони назарда тутилган. Одатда IP-пакетнинг сарлавҳаси 20 байтдан иборат бўлади, яъни узунлигининг қиймати 0101-га тенг бўлади (бешта 32-битли сўзлар). Сарлавҳанинг максимал узунлиги 60 байтга тенг бўлиши мумкин, яъни 1111-га, бу ҳар бири тўрт байтдан иборат бўлган 15-та 32 битли сўзлар дегани.Download 398.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling