В лимфоцитар майдонлар талоқ – Оқ пульпа лимфоид фолликулалари, герминатив марказ ва маргинал майдон.ЛИМФА ТУГУНЛАР – Лимфоид фолликулалар ва уларнинг герминатив маркази, мағиз қавати синисоидлари.ИЧАК ДЕВОРИ ЛИМФОИД тўқимасида – Лимфоид фолликулалар ва уларнинг герминатив маркази.
АУТОИММУНИЗАЦИЯ – хусусий аутологик тўқима ва аъзоларнинг иммунизация ҳолатига айланиши
АУТОАЛЛЕРГИЯ – хусусий аутологик тўқима ва аъзоларда ўта сезувчанлик ҳолатининг пайдо бўлиши
АУТОАГРЕССИЯ – ўз иммун система эффекторлари-нинг аутологик тўқималарга нисбатан агрессив ҳолатга ўтиши.
ЎТА СЕЗУВЧАНЛИК РЕАКЦИЯЛАРИ ЁКИ АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАР – иммунологик сезувчанлиги ошган организмда маҳаллий аллергик реакциялардир
АУТОИММУН КАСАЛЛИКЛАР – хусусий аутологик тўқима ва аъзоларнинг ўз иммун тизими эффекторлари томонидан зарарланиши ва касалланиши.
ИММУН ТАНҚИСЛИГИ ҲОЛАТЛАРИ – организм иммун тизими морфофункционал ҳолатининг ирсий, туғма ва туртушда орттирилган етишмасликларидир.
Органга хос бирламчи аутоиммун касалликлар (Хашимото бўқоғи, энцефаломиелит, полиневрит, идиопатик Аддиссон касаллиги, асперматогения, симпатик офтальмия).
Системали аутоиммун касалликлар (ревматизм, системали қизил югурик, ревматоид артрит, склеродермия, дерматомиозит).
Суринкали касалликларга қўшилиб келувчи аутоиммун касалликлар (гепат ит, гастрит, энтерит ва бошқ.).
ИММУНОДЕФИЦИТ, бу – организмнинг махсус ҳимоясини бажарувчи иммун тизимнинг бирламчи ҳамда орттирилган етишмасликларидир
ЎСМА – мўжизавий патологик жараён бўлиб, ҳужайраларнинг тўхтовсиз, бошқарувсиз, чегарасиз кўпайишидир.
АНАПЛАЗИЯ – ўсма ҳужайрасида эмбрионал хусусиятлар пайдо бўлиши
КАТАПЛАЗИЯ – Ўсма ҳужайраларида орқага қайтиб ўсиш хусусияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |