Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

Ключевые слова: флора, интродукция, условие, прогноз, экологичесий фактор
эколого-интродуционный метод, эдификатор, доминант, аборген. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси” ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «1992 йилда Рио-де-Жанейрода 
имзоланган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг 
қўшилиши тўғрисида» 1995 йил 6 майдаги 82-I-сон қарорини ижро этиш юзасидан комплекс 
чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2019-2028 
йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу қарор билан тасдиқланган “2019 — 2028 
йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси”да 
биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш 
жамиятимизнинг муҳим жиҳатлардан бири этиб белгиланган ҳамда уни амалга ошириш учун 
махсус Ҳаракатлар режаси тасдиқланган [1-2]. 
Ўсимликлар оламига инсон томонидан кучли таъсир кўрсатилаётган ҳозирги кунда бу 
вазифаларни ҳал қилиш учун флорамизнинг фойдали вакилларининг интродукциясини амалга 
ошириш, уларнинг коллекцион питомникларини яратиш, ўсимликлар уруғларини махсус 
генбанкларга жойлаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. 
Айниқса Ўзбекистонга ҳорижий ўсимликларнинг янги турлари ва навларини 
интродукция қилиш соҳасидаги ишларнинг кўпайиб бориши Республикамиз учун ўсимлик 
турини интродукция қилишнинг ижобийлигини башоратлаш масаласи муҳим ахамият касб 
этмоқда. Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистон шароитига хориждан ва табиий флорамиздан 
интродукция қилинаётган ўсимликни ижобий натижа беришини олдиндан башорат қилиш 
йўлларини таҳлил этишдир.
Тадқиқот объекти ва методлари 
Тадқиқот объектлари сифатида муаллифлар томонидан Ўз ФА ботаника боғи ва 
Ботаника институти Тошкент экспериментал участкаси шароитида интродукция қилингин 
турларни тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар хизмат қилди [3-5]. Мақолани 
тайёрлашда И.В. Белолипов ва бошқалар томонидан тавсия қилинган кўрсатмалардан ҳамда 
ўсимликлар интродукцияга бағишланган классик ишлардан кенг фойдаланилди [6-10]. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling