Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
27 
Н.И. Вавилов ўсимликлар интродукциясининг ижобий натижа бериши башоратлаш 
масаласида географик тажрибалар асосий ўрин эгаллашини қайд этади [12]. Ўсимликнинг 
маълум шароитга мослашуви ва ассосациясида экологик табақалашуви кўпинча жуда 
консерватив белгиларга эга бўлиб, бу унинг узоқ вақт мобайнида кам ўзгарган муҳитда 
ривожланиши натижасида пайдо бўлади. Бунга яққол мисол сифатида сув ҳавзалари, 
шўрхоклар, қумликлар ва гипс тупроқларда ўсишга мослашган турларни келтириш мумкин. 
Агар маълум туркум ёки оиланинг барча вакиллари ўзига хос муҳитда яшашга 
мослашган бўлса, уларни бошқа экологик шароитда интродукциясини ижобий бўлиши 
кўпчилик ҳолларда кузатилмайди. Алоҳида қайд этиш лозимки, турга яқин бошқа турлар 
белгиларида экологик лабилликнинг мавжудлиги мазкур турни янги шароитда интродукция 
қилишда ижобий натижа олиш мумкинлигини кўрсатади. 
Маълум таксонга, систематик жиҳатдан яқин ҳамма вакилларнинг экологик 
лабиллигини дастлабки ўрганиш, бошқа экологик шароитда интродукция қилинганда ижобий 
натижа беришини аниқроқ башоратлай олиш имкониятини беради. Аммо, башоратнинг тўғри 
бўлиши кўпроқ интродукцион тажрибада аниқ бўлади [12]. 
Ўсимликларини эколого-интродукцион ўрганиш методи – комплекс метод бўлиб, у 
флора ва ўсимликлар қопламини экспериментал ўрганувчи методлар гуруҳига киради. Ушбу 
метод тажриба жараёнига ўсимликлар қопламининг турли типларига тааллуқли турларни, 
авалламбор, эдификтор ва доминат турларни, шунингдек бошқа тур ўсимликларни жалб этади 
[3].
Эколого-интродукцион методнинг комплекслик хусусияти бошқа ботаник фанларни, 
яъни ўсимликлар географияси, геоботаника, ўсимликлар экологияси, ўсимликлар 
физиологияси, ўсимликлар морфологияси, ўсимликлар анатомияси ва морфологияси, 
ўсимликлар репродуктив биологияси каби фанларни ушбу жараённи ўрганишга жалб 
этишидир.
Ўсимликнинг интродукция жараёнини эколого-интродукцион метод ёрдамида тадқиқ 
этишда асосий ҳаракат ўсимликни янги шароитдаги хосса-хусусияти туғрисида максимум 
маълумот йиғишга қаратилади. Олинган натижаларни таҳлил этиш ўсимликни ўсиши ва 
ривожланишидаги қонуниятларни яхшироқ тушинишга ёрдам беради. Бошқача айтганда
эколого-интродукцион метод турни хосса-хусусиятлар йиғиндисини, яъни унинг тарихий 
тараққиётидаги юзага келган “ қуюлма”ни аниқлашга хизмат этади [3]. Масалан, шўрадошлар 
оиласининг кўплаб туркум ва турлари Ўзбекистон галофитларининг эдификатор ва 
доминатлари ҳисобланади. Оиланинг кўплаб таксонларининг физиологик хусусиятлари 
ўхшашдир ҳамда экологик жиҳатдан туз тўпловчи галофитлар гуруҳига (саксаул, сарисазан, 
қорабарқит, шохилак ) киритилади. Улардаги табиий шароитда кўзга ташланмас кўплаб 
мосланишлар табиий шароитдан фарқ қилувчи янги интродукцион тажриба шароитда ёки 
фитоценозда конкурент турни олиб ташлаганда яққол юзага чиқади.
Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг эдификатор турларини интродукция жараёнига 
жалб қилинганда ушбу турларни янги шароитга ўзига хос жавоб реакциялари кузатилади. Бу 
ҳолатни аниқлаш Ўзбекистон флорасининг эндем, релект, камайиб бораётган турларини
маданийлаштириш имкониятларин баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки интродуцент 
учун яратилган янги шароитга (рақобатни сустлашуви, эдафик шароитни яхшиланиши ва ҳ.к.) 
жавоб реакцияси таҳлилига қараб интродуктор у ёки бу турнинг интродукцион потенциал 
имкониятини аниқлай олади. 
Ўзбекистон ФА Ботаника боғида олиб борилган кўп йиллик бирламчи интродукцион 
тажрибалар натижасида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг 700 ортиқ вакиллари, жумладан 
Ўзбекистон Қизил китобига киритилгна 66 турнинг Тошкент шароитига жавоб реакциялари 
ўрганилди [3-4, 13]. Ўрганишлар натижаларини таҳлил этиш флорамиз вакилларини 
Тошкентнинг тупроқ - иқлим шароитида интродукциянинг ижобийлигини кўрсатувчи 



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling