Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
“Геология ва геоинформацион тизимлар” факультети _____________ йўналиши талабаси
______________.нинг “Умумий геология” фанидан “Каркасли силикатларнинг оптик ва механик хоссалари” мавзусида тайёрлаган
КУРС ИШИ
Топширди: ____________
Текширди: ____________
2019-2020
Мавзу: Каркасли силикатларнинг оптик ва механик хоссалари
Режа:
1. Минераллар гуруҳлари ҳақида умуммий маълумот, силикатлар;
2. Силикатли минералларнинг структураси, силикатли ва алюмосиликатли минераллар;
3. Каркасли минералларнинг оптик ва механик хоссалари.
Минерал (лотинчадан minera - маъдан) – Ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади. Табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади. Жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тоғ жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. Тоғ жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |