Суд тиббиёти


Download 12.87 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi12.87 Kb.
#1261977
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)


СУД ТИББИЁТИ
СУД ТИББИЁТИ — тиббиётнинг бир бўлими; дастлабки тергов ва суд амалиётида юзага келадиган тиббий ва биологик муаммоларни ўрганади.

«Суд тиббиёти» атамасини илк бор 1690 й. немис олими Иоган Бонн тавсия этган. Суд тиббиёти бирбиридан узоқроқ соҳалар — тиббиёт ва ҳуқуқ фанларини ўзаро боғлайди. Қадим замонлардаёқ соғлиққа путур етганда ёки ўлим рўй берганда ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга врачлар жалб қилинган. Хитойда 13-а. да СунЦи таҳрири остида «СиЮаньЛу» китоби чоп этилган бўлиб, унда мурдани кўздан кечириш, ундаги ўзгаришлар, жарохатлар, заҳарланишлар ва ҳ. к. ҳақида маълумотлар келтирилган. Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» китобида мурдадаги ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабабларини тушунтириб беришга ҳаракат қилган. Китобиланинг IV—V жилдларида заҳар ва заҳарланишлар, механик жароҳатлар ҳақида маълумотлар берилган. Ибн Сино жароҳатларни фарқлаб тасвирлаш ҳақида фикр юритган.

Ўзбекистонда Суд тиббиёти фанининг ривожланиши 20-а. нинг бошларига бориб тақалади. 1922 й. Тошкентда Туркистон ун-тининг тиббиёт фти қошида Суд тиббиёти кафедраси ташкил этилиб, Суд тиббиёти экспертизаларини расман ўтказиш ва кадрларни тайёрлаш ишлари бошланди.

ЎзР да Суд тиббиёти фанининг қуйидаги тизимлари мавжуд: С. т. фани ва унинг келиб чиқиш тарихи; С. т. экспертизасининг процессуал ва ташкилий асослари; ташқи таъсиротлар натижасида жароҳатланиш ва ўлимнинг келиб чиқиши; тирик шахслар суд тиббий экспертизаси; мурдалар суд тиббий экспертизаси; ашёвий далиллар суд тиббий экспертизаси; жиноий ва фуқаролик ишлари материаллари бўйича суд тиббий экспертизаси; тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий ҳуқуқбузарликлари бўйича суд тиббий экспертизаси. Шунингдек, Суд тиббиёти қонунлар асосида тиббий маълумотларни таҳлил қилади.

Суд тиббиёти тиббиётнинг бошқа соҳалари, хусусан патологик анатомия (мурдаларни текширишда), фармакология ва токсикология (заҳарланишларни ўрганишда), клиник фанлар (тирик шахсларни кўрикдан ўтказиш), гематология ва иммунология фанлари билан (ашёвий далилларни текширишда) узвий боғлиқ.

Ўзбекистонда Суд тиббиёти фанининг ривожланишида И. В. Маркович, М. И. Райский, Н. Ф. Колосова, СШ. Шахабутдинов, Ф. Ж. Тўлаганов, Ж. Ж. Жалолов ва б. нинг хизматлари катта. Мамлакатдаги мавжуд тиббиёт интларида Суд тиббиёти кафедралари мавжуд, у ерда ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ўқув муассасаларида Суд тиббиёти фани ўқитилади. Суд тиббиёти экспертлари врачлар малакасини ошириш интларида ўз малакаларини оширадилар. Ҳоз. Суд тиббиёти кафедраларида магистрлар тайёрланмоқда. Ўзбекистонда суд тиббиётчиларининг илмий жамияти ташкил этилган (1954). «Ўзбекистон суд тиббиёти экспертларининг илмий мақолалар тўплами» чоп этилмоқда (1975 й. дан). 1990 й. дан бошлаб «Судтибэкспертиза» илмийўқувамалий бирлашмаси фаолият кўрсата бошлади.



Ад.: Жалолов Ж. Ж., Суд тиббиёти, Т., 1996.
Download 12.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling