- Крезоллар уч хил изомердаги моддалар аралашмасидан иборат.
- Крезоллар фенол хосиласи ҳисобланади. Орто-крезол кристалл модда бўлиб, 30,80С да суюқланади. Сувда 2,5 %, кўп органик эритувчиларда яхши эрийди.
- Мета – крезол суюқлик, 10,90С суюқланади, 202,80С да қайнайди. Сувда 0,5%, органик эритувчиларда яхши эрийди.
- Пара-крезол - кристалл модда. 340С да суюқланади. Спирт ва эфирда жуда яхши, сувда эса ёмон (1,8 %) эрийди. Учала крезол аралашмаси фенолнинг характерли ҳидини эслатувчи суюқлиқ бўлиб, ҳавода туриши натижасида қизғиш–қўнғир рангга киради, бу уларнинг беқарор эканлигини кўрсатади.
- Крезолнинг уч изомери аралашмаси трикрезол деб аталиб, дезинфекциялаш учун ишлатилади. Трикрезол ҳaм фенол каби фаpмокалогик таъсирга эга, организмга заҳарли таъсир кўрсатади. У кимё саноатида кенг қўлланилиб, бакелит каби пластмассали бирикмаларни синтезлашда, бўёқ моддаларини олишда яхши хом ашё ҳисобланади. Крезоллар тошкўмир смоласидан қуруқ ҳайдаб олинади. Креазот (дарахт смоласи) таркиби ҳам крезоллар аралашмасидан иборат.
- Крезолларнинг организмга, заҳарли таъсири фенолга қараганда анча кучсизроқ. Фақат кўп миқдорда крезол организмни заҳарлаши мумкин.
- Крезоллар организмга нафас йўли, тери ва оғиз бўшлиғи орқали тушиши мумкин. Қонга тез шимилади ва организм тўқималарига тарқалади ва 12-14 соатдан кейин ҳам қон таркибидан аниқлаш мумкин. Тери орқали таъсири фенолга нисбатан кучли бўлиб, куйдирувчи ва қичиштирувчи реакция беради.
- Миқдорини аниқлаш. ГСХ усулда. Стандарт моддалар асосида тузилган аниқлаш чизмасига солиштириб аниқланади.
- О-крезол индофенол ҳосил қилиши, Либерман, темир (III) –хлориди, бензалдегид ва Миллан реактивлари билан реакция беради.
- М- ва n-крезоллар бензалдегид билан реакция бермайди. Темир (III) –хлориди билан о-крезол кўк ранг, М-крезол эса қизил—пушти ранг ҳосил қилади.
- М-крезол бензалдегид билан реакция бермаслигидан ташқари темир (III) –хлориди билан қизил-пушти ранг ҳосил қилиши билан фарқланади.
- П-крезол эса фақат темир (III) –хлориди ва Миллон реактиви билан реакцияга киришади. Бошқа реакцияларни бермайди.
- Кимёвий тоза анилин рангсиз, мойсимон суюқлик бўлиб, ўзига хос характерли ҳидга эга. Анилин очиқ ҳавода оксидланади ва тез қорая бошлайди. Солиштирма оғирлиги 1,025, 184ОС да қайнайди. Сувда 3,5 % атрофида, органик эритувчилардан спирт, эфир, ацетон ва ёғларда жуда яхши эрийди.
- Анилиннинг сувли эритмаси кучсиз ишқорий муҳитга эга, кислоталар билан осон гидролизланадиган туз ҳосил қилади. Тузларининг диссоциацияланиш константи 3,82·10-10 га тенг. Анилин тузлари сувда яхши эрийди.
- Токсикологик аҳамияти.
- Анилин халқ хўжалигида ва кимё саноатида формалдегид ва фенол билан бир қаторда асосий хом ашё ҳисобланади. Анилин тўқимачилик саноати учун бўёқ моддаларини синтезлаб олишда ва каучукни вулканизациялашда ишлатилади.
- Фармацевтика саноатида эса анилиндан бир қатор дори моддалар (антифебрин, фенацетин ва б. к;.) синтезлаб олинади. Анилин нитро бирикмалар сингари қон ва нерв тармоғига заҳарли таъсир кўрсатади. Одам анилин билан заҳарланганда қондаги оксигемоглобин метгемоглобинга ўтади, эритроцитлар эса емирила бошлайди. Сурункали заҳарланганда пешоб йўли раки хасталигига учраши мумкин. Анилинни ичиб юборилганда ҳам, корхона ҳавосида унинг концентрацияси ошиб кетганда ҳам заҳарланиш ҳоллари рўй бериши мумкин. Анилиннинг ҳаводаги рухсат этилган энг юқори концентрацияси 0,005 мг/л га тенг.
- Метаболизми. Анилин организмдан ҳеч қандай ўзгаришсиз нафас йўллари орқали чиқарилади. Қисман оксидланиб, пара-аминофенол ҳосил қилади, у ўз навбатида сулфат кислота билан конюгат ҳосил қилади ва пешоб билан ташқарига чиқиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |