Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-БОБ. УНДИРИЛГАН ПУЛ СУММАЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ВА УНДИРУВЧИ ТАЛАБЛАРИНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШНИНГ НАВБАТИ
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 79-модда. Ундирувчиларнинг талабларини қаноатлантириш навбати
- 80-модда. Ундирувлар навбати
10-БОБ. УНДИРИЛГАН ПУЛ СУММАЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ВА УНДИРУВЧИ ТАЛАБЛАРИНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШНИНГ НАВБАТИ
78-модда. Ундирилган пул суммасини тақсимлаш Давлат ижрочиси қарздордан ундирган, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилиш йўли билан олган пул суммасидан ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорга солинган жарималар тўланади, ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари қопланади. Қолган пул суммасидан ундирувчининг талабларини қаноатлантириш ва қарздордан ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда ижро йиғимини қоплаш учун фойдаланилади. (78-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Ундирувчининг барча талаблари қаноатлантирилгандан кейин қолган пул суммаси қарздорга қайтарилади. 79-модда. Ундирувчиларнинг талабларини қаноатлантириш навбати Қарздордан ундирилган пул суммаси ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бу сумма ундирувчилар ўртасида ушбу Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбат бўйича тақсимланади. Ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади. Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади. 80-модда. Ундирувлар навбати Биринчи навбатда: бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар; меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар; алиментлар ундириш бўйича талаблар; муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни тўлаш бўйича талаблар; ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар; адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш бўйича талаблар қаноатлантирилади. Иккинчи навбатда: ижтимоий суғурта бўйича талаблар; жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар қаноатлантирилади. Учинчи навбатда мажбурий суғурта органларининг талаблари қаноатлантирилади. Тўртинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан таъминланган талаблари қаноатлантирилади. (80-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон) Бешинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилади. (80-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон) Олтинчи навбатда қолган барча талаблар қаноатлантирилади. Қарздорга бир неча талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича солинган ижро йиғимлари ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида белгиланган тегишли талабни қаноатлантириш учун мўлжалланган кетма-кетликка мувофиқ ундирилади. Бунда қарздорга номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича солинган ижро йиғимлари, шунингдек қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулк мулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчига ўтказилган ҳолларда биринчи навбатдаги талабларга тенглаштирилади. (80-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда) Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling