Суғориш насос станциясини лойиҳалаш мавзусида курс лойиҳасини бажариш бўйича топшириқ қоғози


Download 87.96 Kb.
bet3/3
Sana13.03.2023
Hajmi87.96 Kb.
#1266293
1   2   3
Bog'liq
1. Nasos stansiya gidrobo‘g‘ini sxemasi va tarkibini tanlash.

Насос станция паспорти

1. Насос станциясининг мақсади




2. Суғориладиган ер майдони, га




3. Сув олиш манбаси




4. Насос станция параметрлари:




- сарфи, м 3/c




- манометрик напори, м




- қуввати, кВт




- ФИКи




- сўриш баландлиги, м




5. Асосий жиҳозлар:




- насослар




- двигателлар




6. Насосларнинг параметрлари:




- сарфи, м 3/c




- манометрик напори, м




- қуввати, кВт




- ФИКи




- сўриш баландлиги, м




- айланишлар сони, ай/дақ




7. Двигателларнинг параметрлари:




- қуввати, кВт




- ФИКи




- айланишлар сони, ай/дақ




8. Сўриш қувурлари:




- сони, дона.




- узунлиги, м




- материали




- диаметри, мм




9. Насос станция биносининг тури




10. Босимли қувурлар:




- сони, дона.




- узунлиги, м




- материали




- диаметри, мм




11. Сув чиқариш иншооти тури




12. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар:




- капитал харажатлар




- 1 га ерни суғориш нарҳи




- 1 м 3 сувни кўтариш нарҳи







  1. Суғориш насос станцияси иншоотларини таркиби ва схемасини танлаш

Машинали сув кўтариш гидротехник иншооти деб суғориш тизмини сув билан таъминловчи иншоотлар ва жихозлар мажмуига айтилади.
Иншоотлар таркиби насослар турига боғлиқ бўлади ва асосан уч кўринишдаги схемага эга:
1. “Д” турдаги горизонтал марказдан қочма насослар билан жиҳозланган насос станциясининг иншоотлар гидробўғини схемаси:

1-расм: 1 – сув олиш манбаи, 2 – сув олиш иншооти, 3 – сув олиб келиш канали, 4 – аванкамера, 5 – насос камералари, 6 – сўриш қувурлари, 7 –насос станция биноси, 8 – босимли қувурлар, 9 – сув чиқариш иншооти, 10 – машина (сув олиб кетиш) канали.
2. “В” ва “ОПВ” турдаги вертикал ўрнатилган насослар билан жиҳозланган насос станциясининг иншоотлар гидробўғини схемаси:

2-расм: 1 – сув олиш манбаи, 2 – сув олиш иншооти, 3 – сув олиб келиш канали, 4 – аванкамера, 5 – насос камералари, 7 –насос станция биноси, 8 – босимли қувурлар, 9 – сув чиқариш иншооти, 10 – машина (сув олиб кетиш) канали.
3. “О” ёки “ОП” турдаги насослар билан жиҳозланган ва кўтариш баландлиги 6 м.гача бўлган насос станциясининг иншоотлар гидробўғини схемаси:

3-расм: 1 – сув олиш манбаи, 2 – сув олиш иншооти, 3 – сув олиб келиш канали, 4 – аванкамера, 5 – насос камералари, 7 –насос станция биноси, 9 – сув чиқариш иншооти, 10 – машина (сув олиб кетиш) канали.

Иншоотлар таркиби ва мақсади:


1 – сув олиш манбаи – дарё ёки канал;
2 – сув олиш иншооти. Сув истеъмоли графигига асосан манбадан сув олиш учун хизмат қилади; сув олиб келиш каналига чўкиндиларни кирмаслигини таъминлайди; авария ёки таъмирлаш пайтида гидробўғинни ёпади;
3 – сув олиб келиш канали – сув олиш иншоотидан насос станцияга сув олиб келишни таъминлайди;
4 – аванкамера – канални насос камералари билан туташтириш ва уларга сувни етказиб бериш учун хизмат қилади;
5 – насос камералари- насосларни мустақил ишини таъминлаб беради;
6 – сўриш қувурлари- насосларга сувни етказиб беришга хизмат қилади;
7 – насос станция биноси- асосий ва ёрдамчи жиҳозларни жойлаштириш учун хизмат қилади;
8 – босимли қувурлар- босим остида сувни насослардан сув чиқариш иншоотигача етказиб беришга хизмат қилади;
9 – сув чиқариш иншооти- босимли қувурларни машина канали билан туташтириш учун хизмат қилади; қувурдан чиқаётган сув энергиясини сўндиради; насослар ўчирилганда каналдаги сувларни ортга қайтиб кетишини олдини олади;
10 – машина канали.



  1. Суғориш насос станциясининг асосий параметрларини аниқлаш

2.1. Насос станция сув сарфини аниқлаш

Сув олиб келиш канали, насос станция ва машина каналининг сув сарфлари бир хил бўлиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:


Qi = (м3/с)


бу ерда: -суғориш майдони, (га);
ЕФК- ердан фойдаланиш коэффиценти;
qi- келтирилган гидромодуль катталиги;
- машина каналининг фойдали иш коэффиценти.
Ҳисоблар 1-жадвалга ёзилади.
1-жадвал

Сана (топшириқ бланкидан)











qi, л/с га (топшириқ бланкидан)













Qi , м 3













1-жадвал асосида сув истеъмоли графиги қурилади (4-расм), сўнг ундан сув сарфларини қайтарилиш графиги қурилади, бунда сарфлар камайиши бўйича жойлаштирилиб, ҳар бир сарфни давомийлиги эса кунларда берилади (5-расм).


Насос станциянинг ҳисобий сув сарфи деб сув истеъмоли графигидаги максимал сарф қабул қилинади:
Qнс = Qmax


4-расм. Сув истеъмоли графиги 5-расм. Сув сарфларини қайтарилиш графиги

Download 87.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling