Суғурта компанияларининг харажатлари ва уларнинг таркиби
Download 35.61 Kb.
|
1 2
Bog'liqaziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта ташкилоти харажатларининг турлари ва уларнинг таснифланиши
Суғурта компанияларининг харажатлари ва уларнинг таркиби. Режа Суғурта ташкилотининг харажатлари ва уларнинг таркиби. Суғурта ташкилотларида молиявий натижани шаклланиши. Суғурта ташкилотининг даромадлари ва уларнинг гуруҳланиши 1. Суғуртачининг жами маблағлар сарфи суғурта «маҳсулот»и таннархини ташкил этади. У амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади ҳамда суғуртачи харажатларнинг таркибини белгилаши учун асос ҳисобланади. Солиққа тортиш базасини аниқлашда суғуртачининг жами харажатлари ва уларнинг таркибини аниқлаштириш ҳам талаб этилади. Суғурта ташкилоти харажатларининг таркиби ҳам хилма-хилдир (2-чизма). Суғурта ташкилотининг харажатлари саккиз турдан иборат бўлиб, ҳар бир тур ўз навбатида, асосий ва мақсадли фаолият ҳамда харажатларнинг амалга оширилиши вақтига қараб гуруҳланади. Суғурта ташкилоти харажатларининг турларига тўхталадиган бўлсак, улар ўз аҳамиятига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) суғуртани амалга ошириш харажатлари. Бу харажатлар суғуртачи фаолиятини молиялаштириш учун амалга оширилади. Суғурта ташкилоти фаолиятини таҳлил этишда мазкур харажатлар таркибини маълум белгиларига кўра гуруҳлаш мақсадга мувофиқдир. Суғуртачининг фаолияти жараёнида маблағлар сарф этилиши юзасидан белгиланган вазифаларга кўра, суғурта ташкилоти даромади ва зарарлари ҳақидаги ҳисоботига мос равишда суғурта ишини юритиш харажатлари таркибини қуйидагича гуруҳлаш мумкин: - шартномаларни тузиш ва бажариш харажатлари; - инвестиция фаолияти бўйича харажатлар; - бошқарув харажатлари. Б) суғурта ишини юритиш харажатлари сарфланишига кўра қуйидагича бўлиш мумкин: - иш ҳақи тўловлари; - давлат фондларига ажратмалар, ходимларни тайёрлаш харажатлари, реклама ҳамда маркетинг харажатлари, хўжалик харажатлари ва бошқалар; Суғурта ишини юритиш харажатларининг юзага келиши даврига кўра, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: Суғурта ташкилоти харажатларининг турлари ва уларнинг таснифланиши
- суғурта шартномасини тузиш учун олдиндан қилинган (иш қоғозларини тайёрлаш, статистик маълумотларни йиғиш, тариф ҳисоб-китоблари ва шу каби) харажатлар; - суғурта шартномаси тузиш даврида қилинган (халқаро терминда «acquisition») харажатлар; - суғурта шартномаси амал қилиш даврида қилинган (масалан, рискни қайта суғурталашга ўтказиш бўйича) харажатлар; - суғурта ҳодисаси юз берганда (сабабларини ўрганиш ва унинг оқибатларини тугатиш учун) қилинадиган харажатлар. Суғурта ишини юритиш харажатларини, шунингдек, айрим суғурта тури ёки шартномасига дахлдор бўлган ўзгарувчан ва барча тузилган суғурта шартномалари портфелига алоқадор бўлган доимий каби гуруҳларга ҳам бўлиш мумкин. Халқаро амалиётда суғурта ташкилотининг харажатлари аквизиция (оммавий-ташкилий комплекс тадбирлар), инкассация (суғуртанинг айрим турлари бўйича мукофотларнинг нақд пулларда қабул қилиниши), ликвидация (суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан суғурталанувчи аризасида баён қилинган талабларнинг қондирилиши) ва бошқарувга оид каби турлардан иборатдир. Суғурта ташкилоти даромад ва харажатларини суғурта фаолиятини амалга ошириш жараёнидаги ўрни ва ролига қараб таснифлаш кўпроқ мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагичадир: - суғурта ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ бўлган (суғурта операциялари ҳамда инвестиция жойлаштирилуви бўйича) даромад ва харажатлар; - суғурта ҳимояси билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган бошқа даромад ва харажатлар. Суғурта ташкилотининг даромад ва харажатлари таркиби ҳамда уларни ҳисоблаш кўп жиҳатдан миллий суғурта қонунчилиги меъёрларига ҳам боғлиқдир. Шунингдек, суғурта ташкилотининг даромад ва харажатларига амалдаги солиқ қонунчилигига биноан тўланадиган даромад(фойда) солиғининг солиқ базасини аниқлаш услубияти ҳамда ставкалари даражаси ҳам таъсир этади. 2. Суғурта ташкилотининг даромад ва харажатлари таркиби бўйича юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб, уни аниқлаш бўйича қуйидаги услубиятни таклиф этамиз: СМ = СМс + СМқс + ЎМЗў (1), Бу ерда: СМ- ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси; СМс – бевосита суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси; СМқс – қайта суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари суммаси; ЎМЗў – ўзлаштирилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши. УНз = Нз + Нвт (2), Бу ерда: УНз – кўрилган зарарнинг умумий нетто қисми; Нз – кўрилган зарарнинг нетто қисми; Нвт – қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларининг нетто қисми. Нз = СМ – СҚс – (СҚқс –СҚқсқ ) (2.1), Бу ерда: СҚс – тўланган суғурта қопламалари; СҚқс – қайта суғурталаш бўйича тўланган суғурта қопламалари; ТСҚқсқ – қайта суғурталаш шартномаларига кўра, қайта суғурталовчилар томонидан тўланган суғурта қопламалари. Нвт = ВТқс + ВСқс (2.2), Бу ерда: ВТқс – қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловлари; ВСқс – қайта суғурталаш бўйича воситачилик сийловлари. Тсх = УНз –(Юк+СМқсрр+СҚс+ВТқс+Зм+СҚқс) (3) Бу ерда: Тсх – суғурта хизматларининг таннархи. Юк – суғурта ишини юритиш харажатлари; СМқсрр – қайта суғурталаш ва ретроцессияга ўтказилган рисклар бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари; ВТқс- воситачилик тўловлари ва брокерлик сийловлари, қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари; Зм – захира фондига ўтказилган маблағлар. ЯД(З) = Д(З)аф + Д(З)бф (4), Бу ерда: ЯД(З) – ялпи даромад ёки зарар (солиқ тўлангунга қадар бўлган даромад ёки зарар); Д(З)аф- асосий фаолиятдан олинган даромад ёки зарар; Д(З)бф – бошқа фаолиятдан даромад ёки зарар. Д(З)аф = Нс + Нз + Нвт + Юк – ДХ (4.1), Бу ерда: Нс – суғурта мукофотларининг нетто қисми; ДХ – давр харажатлари. Д(З)бф =Дбф-Хбф (4.2), Бу ерда: Дбф – бошқа фаолиятдан даромадлар; Хбф – бошқа фаолиятни амалга ошириш учун қилинган харажатлар. Суғурта ташкилоти даромади(фойдаси)ни аниқлашнинг келтирилган услубиятини жорий этиш масаласига (7-жадвал) тўхталадиган бўлсак, бу борада суғурта ишини амалга ошириш харажатларига киритилган суғурта хизматларни ташкил этиш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги янги Низомни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келади. Таклиф этилаётган услубиятга кўра, келтирилган маълумотларда ишлаб топилган суғурта мукофотлари суммаси 1232223,0 бўлган бўлса, шундан 910786,8 бевосита суғурталаш мукофотлари, 6741,1 қайта суғурталаш бўйича мукофотлари ва ниҳоят, 314695,1 сўмини ўзлаштирилмаган мукофотлар суммаси ташкил этган. Тўланган суғурта қопламалари 1188750,1 қайта суғурталаш шартномаларига биноан қоплама тўловлари бўйича зарарлар 506,3; кўрилган зарарларнинг нетто қисми 1189256,4; қайта суғурталашга қабул қилинган шартномалар бўйича ҳисобланган воситачилик тўловлари 840,8; қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг нетто қисми 840,8; суғурта ишини юритиш харажатлари 5136,5; ҳисобланган воситачилик ҳамда брокерлар сийловлари, қайта суғурталаш тантьемлари ва йиғимлари 321,4; зарарларни қоплаш захирасига ўтказилган маблағлар 1153961,8 минг сўмни ташкил қилган. Келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда суғурта хизматини кўрсатишдан тушган ялпи фойдани аниқлаш учун ишлаб топилган мукофотларнинг нетто қисми (1232223), кўрилган зарарларнинг нетто қисми (1189256,4), қайта суғурталаш бўйича воситачилик тўловларнинг 1-жадвал Download 35.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling