Сулаймонова хосиятхон нинг м актабгача таълим ёшидаги болаларга «йул харакати коидалари»


Mavzu: Yuk mashinalari bilan tanishtirish. Maqsad


Download 98.03 Kb.
bet2/3
Sana08.03.2023
Hajmi98.03 Kb.
#1254175
1   2   3
Bog'liq
йул коидаси

Mavzu: Yuk mashinalari bilan tanishtirish.
Maqsad: Eng avvalo bolalarning yo’l harakati qoidalari bilan tanishtirib boorish, ularning transportlar qatnovi qismida o’ynamasliklari, transportlar харакатига халакит бермасликка ургатиш. Пиёдалар ва транспортлар харакати хакидаги тушунчаларни кенгайтириб бориш. Юк машиналарининг турлари ва уларнинг вазифалари билан таништириш . «ЗИЛ», «КАМАЗ», «ЮК МАШИНАСИ», «ТРАКТОР» - лар билан таништириш, теварак – атроф хакидаги тасаввурларини бойитиб бориш. Нутк устириш.

САЙР.
Болалар билан бугунги сайр максади юзасидан кириш сухбатини утказиш. Кейин болаларни катор килиб олиб катта йул четидаги пиёдалар йулакчасига олиб чикиш ва кузатиш ва таништиришни бошлаш.

  • Каранглар болалар кучамиздан кандай машиналар утмокда?

  • Енгил машиналар.

  • Яна кандай машиналар?

  • Юк машиналари.

  • Жуда тугри каранглар манна бу овози уткир юк транспорти трактор. У нима олиб келмокда?

  • Утин.

  • Жуда тугри.

  • Ие болалар каранглар манна бу машина «ЗИЛ» русумли юк машинаси. У нима олиб кетмокда?

  • Шагал олиб келмокда.

Сайр давомида мен болаларни юк машиналари ва уларнинг вазифалари хакидаги тушунчаларини бойитиб бораман. Уларга юк машиналари хакида саволлар бериб, билим ва тушунчаларини мустахкамлаб бораман. Кимнинг оиласида кандай машина борлигини сурайман. Транспортлар овозига ва харакатига таклид киламиз.
Болаларнинг йул харакати коидалари хакидаги тушунчаларини мустахкамлайман.
Майдончада болаларга «Поезд - поезд» - харакатли уйинларни уйнатаман.

САЙР №4

Мавзу: Инсонлар учун хизмат киладиган машиналар билан таништириш.
Максад: Болаларнинг йул харакат коидалари билан системалари равишда таништириб бориш. Уларнинг инсонларнинг узогини якин килувчи огирини енгил килувчи машиналар: Автобус, Тико, Дамас, Нексия, Матиз каби енгил машиналар билан таништириш. Уларнинг ушбу юкоридаги машиналарга чикиб тушиш, кутиш бекатида автобусларни кутиб туриш ва машиналарга чикиб албатта катталарга жой бериш каби тушунчаларини устириб бориш. Болаларда хайдовчилар касбига мехр уйготиш. Уларнинг нуткларини устириш.

САЙР
Гурух хонасида бугунги сайр, унинг максади хакида болалар билан кириш сухбати утказиб оламан.

  • Болалар сизлар ота – онангиз ёки ака опангиз билан шахарга ёки узокдаги кариндошларингизникига борганингизда кандай транспорт турига чикиб борасизлар?

  • Автобусларда, маршрутларда борамиз.

  • Мен Дамасда борганман.

  • Мен эса Нексияда борганман.

  • Жуда яхши.

  • Бугунчи болалар ана шу бизнинг узогимизни якин килувчи машиналар харакатини кузатамиз.

Болаларни катор килиб олиб, катта йул четидаги йулакчага олиб чикаман ва у ердан болалар билан биргаликда одамларни ташиётган автобус, маршрутлар ва Дамасларнинг харакатини кузатамиз.
Болалар диккатини машина хайдовчисига ва йуловчиларга каратиб, уларнинг тушунчаларини бойитиб бораман.
Ба=олаларга саволлар бериб, уларнинг тушунчаларини мустахкамлайман.

  • Болалар машинага чикканимизда албатта биз болалармиз, шунинг учун катталарга жой беришимиз керак. Шунда катталар бизга рахмат айтадилар. Катта йулда уйнамаслигимиз керак. Каранглар, машиналар кандай тез харакат килиб кетмокда. Сайр давомида болаларнинг йул харакати коидалари хакида билим ва туунчаларини устириб бораман. Сайрнинг охирида «Ту-Ту-Ту- йулда болалар» номли ролли, ижодий харакатли уйинни уйнатаман.



Download 98.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling