Сунъий интеллект инсонларни яратувчанликка ундайди
Сунъий интеллект: дўстми ёки душман?
Download 23.21 Kb.
|
Ибадуллаева з
- Bu sahifa navigatsiya:
- Роботлар ҳақида қизиқарли фактлар
Сунъий интеллект: дўстми ёки душман? Бу инсоният учун энг яхши ва бир вақтнинг ўзида энг ёмон ҳодиса , деб таъриф берган эди физик Стивин Хокинг, сунъий интеллект ҳақида сўрашганда. Дарҳақиқат, СИ дан яхшилик йўлида фойдаланилса , кўплаб соҳаларда катта ютуқларга эришиш мумкин. Шу билан бирга , сунъий интеллектнинг хавфсизлик даражаси ҳануз кўпчиликни ўйлантириб келади. Мана шундай пессимистик қарашлар мавжудлигига қарамай, инсоният аста-секинлик билан сунъий интеллектга кўника бошламоқда. Онлайн карталарга ўтиш тизими бунга яққол мисол бўлиши мумкин (чунки бу ҳам сунъий интеллектнинг бир тажаллисидир). Лекин, ўсиб бораётган ёш авлод бу борада қийинчиликка дуч келмаслиги аниқ, чунки бугунги кунда улар Siri, Alexa, Cortana каби “энагалар” қарамоғида улғаймоқда.
Роботлар ҳақида қизиқарли фактлар: -“Робот” сўзи чех тилидаги “robota” сўзидан олинган бўлиб, хизмат қилиш, қуллик маъносини англатади. У биринчи маротаба, “ Россумнинг универсал роботлари” пьесасида одамсимон роботларни тасвирлаш учун ишлатилган; -энг биринчи робот эрамиздан аввалги 350-400 йилларда грек математиги Аркитас томонидан яратилган буғда ишлайдиган кабутар бўлган; -1985 йилда биринчи марта жарроҳлик амалиётида робот- RUMA 560 номли жарроҳлик “қўли” иштирок этган; -Бугунги кунда бешта мамлакат роботларнинг 70 фоизини сотиб олади. Булар, Хитой, АҚШ, Япония , Корея ва Германия [8] . Бугунги кунда ишлаб чиқаришда, айниқса оғир саноатда роботлар кенг қўлланилади. Улардан ижтимоий-маиший ҳаётда фойдаланиш имкониятлари қандай? СИ ижтимоий- маиший ҳаётда ҳам ўзининг кенг татбиғини топмоқда. Бунга мисол қилиб АҚШнинг Калифорния штати кўчаларида таксичилик қилаётган ҳайдовчисиз автомобилларни келтириш мумкин ва бошқалар. Ижтимоий ҳаётда СИ бир қанча қийинчиликларни енгиллаштириб келмоқда. Масалан, айрим генетик касалликларни олдиндан диагностика қилиш, табиатни, айниқса физикавий , кимёвий ва биологик қонуниятларни симуляция ёрдамида ўрганиш, иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиб муҳим кўрсаткичлар ҳақида башоратлар олиш , ёнғин ва инсон хаётига хавф солувчи шароитларда роботлар ёрдамида хавфни бартараф қилиш ва яна бошқа бир қанча мисолларни келтириш мумкин. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб биз қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик: -юртимизда сунъий интеллектнинг алоҳида фан йўналиши сифатида ўқитилиши ; -сунъий интеллект инсон ўрнини босиш учун эмас, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун қўлланилиdши; -одамларга хизмат қилиш учун яратилиши; -яқин келажакда роботлар инсониятнинг ишончли ёрдамчисига айланиши ҳамда автоматлаштирилган ишчи ўринларни яратилиши; -инсонлар яшаш тарзининг тубдан ўзгариши ва ҳакозалар. Хулоса қилиб айтганда, замонавий ахборот технологияларидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фойдаланиш – иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим омиллардан бўлиб ҳисобланади. Download 23.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling