Сурги воситалари
Download 38.16 Kb.
|
Вазифа 7.1 Наимов С
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар препаратлари
- 1.2. Дифенилметан хосилалари бўлган препаратлар
- 1.3. Синтетик препаратлар
- 1.4. Осмотик фаол сургилар
Naimov Sa’dullo Сурги воситалари Сурги воситалари ичак шиллиқ қаватларини рецепторларини механик ёки кимёвий таъсирлайди. Таъсир йуналишига кура улар куйидагиларга ажратилади: - ичак харакатини стимулловчи; - ахлатни юмшатувчи; - ичакдаги массанинг хажмини оширувчи. 1. Сув абсорбциясини тормозлаб, ичак перистальтикасини кучайтирувчилар (контакт сургилар) Ичак харакатини кучайтирувчи воситалар сурги препаратлари ичида энг катта гурух хисобланади. Бу препаратларнинг асосини антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар ташкил этади. 1.1. Антрагликозидлар сақловчи ўсимликлар препаратлари, йуғон ичак шиллиқ қавати хеморецепторларини қитиқлаб, перистальтикани кучайтиради. Ингичка ичак мушакларига таъсир этмагани сабабли хазм қилиш ва сўрилиш жараёнларини ўзгартирмайди. Бу гурух препаратлар 8-12 соат давомида таъсир этади. 1.2. Дифенилметан хосилалари бўлган препаратлар-туғри ичак шиллиқ қавати билан бевосита таъсирлашиб, ичак девори рецепторларини қузғатади, натижада шиллиқ ишлаб чиқарилиши ва перистальтика кучаяди. 1.3. Синтетик препаратлар (натрий пикосульфат) туғри ичакда бактериал сульфатазалар таъсирида фаоллашади, бунда хосил бўлган модда ичак нерв охирларини қузғатиб, унинг харакатини кучайтиради. Ьу препаратлар кўкрак ёшидаги болаларда наф бермайди. 1.4. Осмотик фаол сургилар — туз сургилари бутун ичак буйлаб таъсир этади. Тузлар таркибида ёмон сурилувчи анион ва катионлар булиб, ичакдаги осмотик босимни оширади. Осмотик босим ичакда сувни қайта сурилишига монелик қилади. Ичак таранглашиб, унинг харакати рефлектор равишда кучаяди, ингичка ичак шиллиқ қаватида холецистокинин ажралиши хам бунга ёрдам беради. Тузли сургилар узоқ вақт ишлатилганда ичак шиллиқ қаватида атрофик ва яллиғланиш жараёнларини чақиради. Лактулоза — синтетик дисахарид булиб, ингичка ичак дисахаридазаси томонидан парчаланмайди, сўрилмайди ва туғри ичакда бактериялар ёрдамида кичик халқали ёғ кислоталар (сут, сирка, пропион, ва ёғ кислоталар) хосил қилади. Бу йуғон ичакда рНни пасайиши ва перистальтикани қузғалишига олиб келади. Бундан ташқари ёғ кислоталар осмотик босимни хам оширади. Форлакс — осмотик фаол сурги воситаси бўлиб, бутун ичак буйлаб таъсир этади. Ичакдаги массанинг хажмини ошириб, уни юмшатади. Кимёвий таркибига кўра форлакс макрогел 4000 булиб, молекуляр массаси катталиги учун ичакда сурилмайди ва метаболизмга учрамайди. Download 38.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling