1.5. Кастор мойи ингичка ичак липазаси ёрдамида рицинол кислота ва глицеринга ажралади, бу эса ичак рецепторларини қузғатиб, перистальтикани оширади. Шунингдек, бу моддалар электролитлар ва сувни сурилишини камайтиради ва ичакдаги массани хажмини оширади. Кастор мойининг бир қисми глицерин холида чиқарилиб, ахлатни юмшатади. Ични сурилиши 5-6 соатдан сунг кузатилади.
2. Ичакдаги массанинг хажмини оширувчи воситалар-улар қаторига ўсимлик толалари ва гидрофил каллоид моддалар киради. Бу моддалар юқори молекулали ўсимлик полисахаридлари сақлаб, ошқозон-ичакда сув таъсирида букади ва хажми ортади, ичак шиллиқ қавати рецепторларини қитиқлаб, ични суради.
3. Ичак шиллиқ қаватини ёғловчи ва ахлат массаларини юмшатувчи воситалар. Ўсимлик ёғлари ахлат массалари юришини енгиллаштиради.
Вазелин мойи (суюқ парафин) — минерал мой булиб, ичакда сурилмайди ва парчаланмайди. У суюқликларни сурилишини камайтиради, ингичка ва йуғон ичакдаги массани харакатини жадаллаштиради. Узоқ ишлатилганда ёғда эрувчи витаминларни узлаштирилишини ёмонлаштиради. Юмшатувчи сурги воситалари тез самара олиш керак булганда, захарланишларда, жаррохлик муолажасидан кейин, ичакни диагностик текширувга тайёрлашда ишлатилади.
Асосий сурги воситаларининг характеристикаси
Халқаро номи
|
Савдодаги номи
|
Асосий ножуя таъсирлари
|
Ишлатишга курсатма
|
1. Сув абсорбциясини тормозлаб, ичак перистальтикасини кучайтирувчилар
(контакт сургилар)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |