16.06.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Ангор Савдо Кунгилочар Маркази”га 15.06.2021йилда витражлар холатини урганиш учун борилганда “Гений-Термизий” томонидан урнатилган (урнатилиши режалаштирилган) ва “Akfa” профилларидан ясалиши керак булган витражлар рамкалари "Alutex" профилларидан ясалганлиги маълум булган. БАЖАРУВЧИ томонидан уз мажбуриятларини тулик бажарилмаслик холати маълум булган, шартномада курсатилган махсулот тан нархи асоссизланишига сабаб булган.
Бундай холатлар махсулот сифати тушиб кетишига олиб келади.
Юкорида келтириб утилгани каби холатлар кайтарилмаслиги учун, объектларда талабнома тузилганда (шартномага пул утказилганда) обектлардаги масъул шахслар айнан нима махсулот кераклигини (нима махсулотга пул утказилганлигини) аник билишлари кераклиги, ва объектларга айнан шу махсулот етказиб келинганлиги (омборга кирим булганлиги)ни назорат килишлари кераклигини тушунтиришда, “Гений-Термизий” билан тузилган шартномаларни (объектларда урнатилан витражларни) урганиб чикишга бир ходим ажратилиб берилишида амалий ёрдам беришингизни сурайман.
Холат акс этган хужжат нусхаси 2 ( икки ) варақда илова қилинади.
16.06.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент таъминот булими томонидан “Термиз Таъминот” СҚТХКнинг 2В иловали талабномаси ижросини таъминлаш максадида ООО “Turon Complex Savdo” билан тузилган №-155 шартномада (шартнома суммаси 388 958 750, уч юз саксон саккиз миллион тўққиз юз эллик саккиз минг етти юз эллик сум) компьютерлар нархи тулик урганилмаганлиги кузатилган. Бу шартнома ижродан ечилган ва унинг ўрнига Термиз шахридаги “Nur Davr” МЧЖ билан 369 070 000 сўмлик шартнома тузилган ва худди шу махсулот (номенклатура)га пул чиқарилган.
Кўрилиши мумкин бўлган зарар суммаси 19 888 750 (ўн тўққиз миллион саккиз юз саксон саккиз минг етти юз эллик) сўмни ташкил этган.
Юкоридаги холатдан келиб чикган холда “Ассер Строй Сервис” МЧЖ қошидаги “Таъминот бўлими” нинг масъул ходимига нисбатан жазо чоралари кўришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 2 ( икки ) варақда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |