20.11.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент шахридаги «GENERAL ENGENERING SERVICES» МЧЖ номидаги жамият “Таъминот булими” томонидан “Махсус Дизайн”МЧЖнинг №22/11-сонли иловаси ижросини таъминлаш мақсадида OOO”Viniks” билан тузилган №19/11/2 шартномада кўрсатилган “Машина сушильная ВС-10” оборудованияси сотиб олиш мумкин бўлган минимумдан юқорилиги аниқланган.
Шартнома нархи ўрганилиши жараёнида айнан шартнома тузилган сотувчидан (савдолашмасдан) тижорий таклиф олинганда, тижорий таклифда берилган нарх шартномада кўрсатилган нархдан 2 300 000 (икки миллион уч юз минг) сўмга қимматлиги аниқланган.
Шартномадаги махсулот нархлари чуқур ўрганилмаган.
Юқорида келтириб ўтилгани каби холатлар такрорланмаслиги учун масъул ходимларга тушунтириш ишлари (лозим бўлса жазо чораларини кўрган холда) олиб боришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 5 (беш) варақда илова қилинади.
23.11.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент шахридаги «GENERAL ENGENERING SERVICES» МЧЖ номидаги жамият “Таъминот булими” томонидан “Меъмор Интер Строй”МЧЖнинг №19/10-сонли иловаси ва “Инновацион Темирбетон Сервис” МЧЖнинг №5/10 иловали талабномалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган шартномаларнинг биринчи холатида 135 000, иккинчи холатда 287 000 сўмга нархлар сотиб олиш мумкин бўлган минимумдан юқорилиги аниқланган.
Шартномалар суммарно 135 000 + 287 000 = 422 000 сўмга қимматлиги аниқланган.
Юқорида келтириб ўтилгани каби холатлар такрорланмаслиги учун масъул ходимларга тушунтириш ишлари (лозим бўлса жазо чораларини кўрган холда) олиб боришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 5 (беш) варақда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |