Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси бошлиғига Нусхаси


Download 17.59 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi17.59 Kb.
#1775645
Bog'liq
адлия


Сурхондарё вилоят
Адлия бошқармаси
бошлиғига


Нусхаси


Термиз шаҳри хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуси Шукуров Бахром Чориевичга
“Агробанк” АТБ бошқарувининг 2021 йил 6 август кунидаги 03-09/2218-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига мурожаат қилинган. Мазкур хатда, банк кредитлари таъминоти сифатида гаровга олинган мулкларни таъқиқдан чиқариш банк Бошқаруви раиси ёки банкнинг вилоят бошқармаси томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширилиши бўйича Республикадаги барча давлат ва нодавлат нотариал идораларига кўрсатма берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
Кўрсатма талабларига зид равишда жорий йилнинг 8 июл куни Термиз шахри хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуси Шукуров Бахром Чориевич Бошқарма томонидан тегишли хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳамда банк логотиплари эски намунавий кўриниш туширилган хатга асосан фуқаро Қулматов Мухаммади Амировичга тегишли гаровга олинган Кобалт русумли автомашинани таъқиқдан чиқариб юборган.
Шунингдек, хатда кредит ва гаров рақамлари, саналари қайд этилмаган. Бажарувчи ходим имзолари қўйилмаган. Яна бир мухим хатоси хизмат кўрсатувчи банк филиали бўлган Термиз филиалидан мижознинг қарздорлиги тўғрисида маълумотнома олинмаган. Яъни, хизмат кўрсатувчи банк қолиб, бошқарманинг тегишли хужжатларисиз хатига асосан иш юритган.
Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, фуқаро Қулматов Мухаммади Амировичга тегишли гаровга олинган Кобалт русумли автомашинани таъқиқини қайта тикланиши бўйича зарур чоралар кўришларингизни ҳамда бошқа нотарил идораларда бундай холатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича “Агробанк” АТБ бошқарувининг 2021 йил 6 август кунидаги 03-09/2218-сонли хатига амал қилган холда фақат бошқарувнинг рухсат хати бўлгандагини гаровларни таъқиқдан чиқариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиши ва доимий назорат ўрнатилишида амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз.

Бошқарув хати илова қилинмоқда.


Агробанк” АТБ Сурхондарё


вилоят бошқармаси бошлиғи в.б: К.Хаитов


Бажарувчи: Аширов.А
Download 17.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling